Қаршида ўтаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ҳокими Муроджон Азимов ҳақида гапирди.
«Мен уни кеча эмас, 15 йилдан бери биламан. Божхона тизимида тажриба тўплаган, менинг ишончимни оқлади. Албатта оғир бўлди, аммо тоза ишлади, cиндирди коррупцияни. Ўзимга ўзим савол бераман. У ёки бу соҳага, ҳудудга раҳбарни тўғри танладимми? Баъзан ишонч билан, баъзан иложсизликдан кадр қўямиз. Чунки яхши кадр топиш жуда қийин.
Бу номзодни фақат президент айтган бўлиб қолмаслиги учун 6 ой вилоятга жўнатиб, cизлар олдингизда синовдан ўтказдим. Барча депутатлар ва вилоят фаолларига айтмоқчиман, cизлар бефарқ бўлмасангиз, cизлар бирдамлик билан ишласангиз, вилоятда ҳаёт ўзгаради. Бугунги қўядиган ҳокимимиз Қашқадарё вилоятининг тақдирини ўзгартириши керак.
Авваллари Наманганга борганда тадбиркорлик йўқ эди, ривожланиш йўқ эди. Бош вазир пайтимда вилоятга борсам, «бу кўчага кириб бўлмайди, вазияти бошқача» дейишарди. Мана яхши номзод қўйдик, Наманган халқининг ишончини қозонди, ҳозир бу вилоят олдинги ўринларда. Нега Қашқадарёда шундай бўлмаслиги керак?
Бу вилоят бошқа ҳудудлардан орқада. Бу ерда эрталаб ярим соат вақтлироқ иш бошлаб, камида 2 соат кўпроқ ишлаш керак. Бу ерда ҳоким бўлган одам қаттиққўллик билан иш олиб бориши зарур», деди президент.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Азимов расман Қашқадарё ҳокими этиб тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди