900
«Ўтган 2 йилда тиббиётда ҳам, маънавий ҳаётимизда ҳам катта тажриба орттирдик» — президент
Шавкат Мирзиёев иштирокида Қарши шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дарё». Президент сайловолди учрашувда катта-катта мақсадлар қўйилгани, катта-катта ҳаракатлар бошланганини айтди.
«Қарорлар қабул қилишда одамларнинг оғирини енгил қилиш учун ҳаракат қиляпмиз. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Таҳликали замонда яшаяпмиз. Бу замон билан ҳамоҳанг бўлиб, эҳтиёткорлик билан сиёсатни олиб боришимиз зарур. 2 йил аввалги пандемия иқтисодиётга, яшаш тарзига кўп таъсир кўрсатди. Биз тиббиётда ҳам, маънавий ҳаётимизда ҳам катта тажриба орттирдик», — дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев кеча маҳаллалар раиси билан гаплашганини эслаб ўтди.
«У менга ҳозир қилинаётган ишлар ҳақида гапириб, қилса бўлар экан, деб айтди. Албатта, қилсак бўлади. Ҳар бир хонадонга давлат эътибор қаратяпти, кўп жойларда яхши ўзгаришлар бўляпти.
Мен Қашқадарёга пул билан келдим. Буни эса тўғри, адолатли халққа етказиш керак. Менга мутасаддилар бу борада ваъда беришлари зарур. Мактабгача таълим, халқ таълими тизимини ривожлантиришимиз керак. Ўзим ҳам ўқитувчи бўлганман», — деди президент. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди