12:07 / 23.04.2022
1 309

Тандир ва жиз меҳмонларга, кўкатлар ва бошқа фойдали маҳсулотлар кўпроқ қашқадарёликларга – президент

Тандир ва жиз меҳмонларга, кўкатлар ва бошқа фойдали маҳсулотлар кўпроқ қашқадарёликларга – президент
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев сўнгги пайтларда жиддий эътибор қаратилаётган соғлом турмуш тарзи масаласига яна бир бор тўхталиб ўтди.

Ишқилиб, бу балонинг аригани рост бўлсин, кўпчилик давлатлар раҳбарлари мендан “Қандай қилиб коронавирус пандемиясидан кам талафот билан чиқдингиз?” деб сўрашди. Мен уларга: “Метин интизом, мен суянган халқим иродаси ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан” дедим.

Лекин, минг афсуски, бизда ҳам йўқотишлар бўлди. Бу шундай касаллик эканки, ҳар қанча асрашга ҳаракат қилмайлик кўп беморлар омон қолмади. Ким ортиқча вазнга, қон босимига эътибор бермаган бўлса, соғлом турмуш тарзига амал қилмаган бўлса, кўпроқ азият чекди.

Энди биз бу аччиқ синовдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Мен соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошлиқ катта жамоани бежиз Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига узоқ муддат ишга жўнатганим йўқ. Улар тинмай уйма-уй кириб аҳоли саломатлигини ўрганишяпти, керакли тадбирларни амалга оширишяпти.

Аҳолимизни қийнаётган жиддий муаммолар ва одатлар ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатлилик. Булар билан жиддий курашадиган пайт келди. Қашқадарёликлар гўштни яхши кўришади. Энди қашқадарёликлар тандир ва жизни кўпроқ меҳмонларга бериб, ўзлари кўкатларга ва бошқа фойдали маҳсулотлар истеъмолига эътибор қаратсалар, жуда яхши бўларди
”, деди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тандир ва жиз меҳмонларга, кўкатлар ва бошқа фойдали маҳсулотлар кўпроқ қашқадарёликларга – президент