Бани Ҳашиш қабиласининг раисларидан бири қўшнисининг ерини эгаллаб олади. Улар қозига шикоят қилиб боришади. Қози имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ эди. Шавконий масалани ҳал қилиш мақсадида ҳалиги раисни қозиликка чақиртириб қоғоз юборди. Раис қозиликка келишдан бош тортиб қози юборган қоғозни ўсимликка қўшиб сигирига едириб юборди ва қоғозни олиб борган қозининг элчисини қишлоқдан қувиб юборди.
Элчи қози Шавконийнинг олдига келиб қишлоқ раисининг қўпол ҳатти-ҳаракатидан шикоят қилди. Буни эшитган қози Шавконий қозиликдан бўшатишларини сўраб Яман ҳокимига қоғоз юборди. Қоғоз ҳокимга етиб борди. Ҳоким ўша пайтда Санъо шаҳрининг шимолидаги Заҳбон деган қишлоқда аъёнлардан бириникида зиёфатда эди. Ҳоким қозининг нега қозиликдан бўшашга қарор қилганини сўради. Унга бўлган воқеани айтишди.
Ҳоким зиёфатни ташлаб чиқди ва тезлик билан Бани Ҳашиш қабиласига келди. Пойтахт Санъога бироз қўшин билан «сариқ тўп»ни юборишларини амр қилиб одам юборди. «Сариқ тўп» ўша даврдаги энг катта тўп бўлиб давлатнинг кучини ифода қилар эди.
Тўп келтирилгач ҳоким ҳалиги раиснинг уйини тўпга тутишни буюрди. Унинг уйи қулатилди. Сигирини сўйишга амр қилди. Сигирнинг ошқозонидан қози Шавконийнинг чақирув қоғозини чиқариб олди. Сўнгра раисни занжирбанд қилиб Яман қозиларининг бошлиғи имом Шавконийнинг ҳузурига шаръий ҳукмни татбиқ қилиши учун олиб борди.
Имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ қозиликда 41 йил қаддини тик тутиб турди. Адолатни қоим қилди. Зулм ва жаҳолатга қарши курашди. Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин!
Абдулқодир Полвонов
Манба: Islom.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...