19:30 / 26.04.2022
2 189

Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги сирли кўл ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги сирли кўл ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев туризмга оид йиғилишда хорижий курортлардан қолишмайдиган Арашан кўллар тизими ҳақида гапириб ўтган.

«Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда. Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди», деган давлат раҳбари.

Шунингдек, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлса-да, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинган.

Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилган бўлса-да, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланмаётгани таъкидланган. Шунингдек, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги сирли кўл ҳақида гапирди