12:08 / 27.04.2022
860

Тошкент вилоятида давлат захирасидаги ерни 40 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилоятида давлат захирасидаги ерни 40 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида давлат захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс тезкор ходимлар томонидан ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 20 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ Ер ресурсларини қонунга хилоф равишда талон-торож қилишга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Унда Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро М.Э. (1979 йилда туғилган) мазкур туман ҳудудидан ноқонуний ўзлаштирган (давлат захирасидаги ер) 10 сотих ер майдонини 40 минг долларига сотаётгани аниқланган. У тезкор тадбирда талаб қилинган пулдан аванс сифатида 800 доллар олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида давлат захирасидаги ерни 40 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди