23:18 / 27.04.2022
1 837

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан кетди

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан кетди
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Абдулазиз Комилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини маълум қилганди. Хабарда вазир бунгача 10 кун давомида Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олгани айтилган.

Маълумот учун, Абдулазиз Комилов 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташки ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Владимир Норов эса 2019–2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан кетди