Бухоро шаҳридаги «Зарафшон» маҳалласида ободонлаштириш бўлими ходимларни итларни заҳарлагани айтилмоқда. Бу ҳақда «Меҳр ва оқибат» ташкилоти хабар қилди.
Қайд этилишича, маҳалла аҳолиси ҳайвонлар заҳарлангани юзасидан ташкилотга мурожаат қилган. Унда айтилишича, ходимлар ҳудудда итлар кўпайиб кетгани ҳақидаги шикоятга жавобан келган. Улар ўзи билан дорилар тўлдирилган колбаса олиб келган. Маҳалла раислари ходимларни итларни заҳарламаслик, бу учун қонуний жазо борлиги ҳақида огоҳлантирган.
Ходимлар гўёки кетгандек бўлиб, заҳарланган колбасани итларга бериб юборган. Оқибатда ҳайвонлар нобуд бўлган. Аҳоли ҳодисани тасвирга олишга муваффақ бўлган.
Ҳолат юзасидан «Меҳр ва оқибат» жамияти Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, итларни заҳарлаган айбдорларга қонуний чора кўришни сўраган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда