18:56 / 01.05.2022
6 130

Муниса Ризаева 500 минг долларлик квартираси, мухлисининг 1 млн долларлик таклифини рад этгани ҳақида гапирди

Муниса Ризаева 500 минг долларлик квартираси, мухлисининг 1 млн долларлик таклифини рад этгани ҳақида гапирди
Таниқли блогер Жаҳонгир Латипов хонанда Муниса Ризаева билан интервью ташкиллаштирди. Суҳбат давомида Муниса интернет фойдаланувчиларига Тошкентдаги уйлари, машиналарини кўрсатди ҳамда кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Мунисанинг айтишича, Tashkent City’даги 135 квадрат метр майдонда жойлашган ҳашаматли квартираси унга 500 минг долларга тушган.

«Нархни айтиш нотўғри деб ўйлайман. Лекин бу уйга энг зўр нарсалар ишлатилган. Квартирани сотиб олиб, таъмирлаб, яна мебеллар сотиб олганмиз. Ҳаммаси бўлиб 500 минг доллар пул сарфлаганмиз», — дейди хонанда.

Шунингдек, Муниса Ризаева тўйларга қанча билан чиқиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

«Тошкентдаги тўйларга 1000 долларга, вилоятларга эса 5 мингдан 10 минг долларгача чиқамиз. Вилоятларга 20 дан ортиқ киши бўлиб борамиз, булар — созандалар, уларнинг ёрдамчилари, қўриқчиларим, стилистлар. Авваллари бир кунда 8 тадан 13 тагача тўйга борардим. Бу йилдан бошлаб эса бир кунда максимум 5 та тўйга боряпман, маъмуримга ҳам шуни тайинлаганман. Чунки соғлиғим яхши эмас», — дейди хонанда.

Хонанда Instagram саҳифаси орқали ўтказган гив-конкурсида 100 минг доллар даромад қилгани ҳақида гапирди.

«Ўзбек шоу-бизнесида биринчилардан бўлиб Instagram саҳифамда гив-конкурс ўтказганман. Ўшанда 100 минг доллар даромад қилганман. Ўшанда автосалон менга текинга учта Spark берган, конкурс иштирокчиларига ўша автомобилларни берганмиз. Гивлар катта бизнес, биттада катта пул кўтариб олишади», — дейди Муниса.

Фото: Instagram / @munisarizaeva
Муниса, шунингдек ўзига мухлисларидан бўлган ғалати таклифлар ҳақида гапирган.

«Уйимга келинг, мен билан овқатланиб ўтиринг, дейишган. Биттаси уйланганман, тўртта болам бор, лекин сизга уйланмоқчиман, деб ота-онаси билан уйимга келган. Хотинингиз-чи, десам, хотинимам бор, сизга ҳам уйланаман, деган. Бошқа мамлакатда яшовчи яна бир эркак бир миллион доллар бераман, Мунисани олиб келинглар, мен билан кечки овқатни бирга қилсин, деган. Ўшанда мана шу таклифни эшитиб, роса хафа бўлганман. Мен енгилтабиат аёлмасман-ку, пулга бориб, ким биландир овқатлансам? 1 млн эмас, 100 млн доллар бўлмайдими, одамнинг қадри нима бўлади?», — дейди у.

Хонанда, шунингдек, сўнгги пайтларда саломатлигида жиддий муаммолар кузатилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

«Кейинги пайтларда ўзим учун қатъий режим қилиб қўйдим. Ҳар куни 23:30 да, албатта, ётиб ухлайман. Уч ҳафта уйда, ишга ҳам чиқолмай ётдим. Бир йил ичида иккита инсультни бошдан кечирдим», — дейди у.

«Ишимизни кўпчилик осон деб ўйлайди, лекин буни орқасида қанча меҳнат, қанча асаб ётганини билишмайди. Битта тўйга кириб-чиқишимиз ҳам қанча муаммо. Шундай вазиятлар бўладики, қўриқчимни пичоқлаб ташлашган. Яна бир қўриқчимга пичоқ билан 18 жойидан зарба беришган. Мен тўйда ўғил болалар билан расмга тушмасликка ҳаракат қиламан. Бир-икки вазиятлардан кейин шундай қилишга мажбур бўляпман. Ичган ҳолатда, турли вазиятларда ёнимга келиб қучоқлаб олишга ҳаракат қилишади. Мен ўзимга бундай муносабатни раво кўра олмайман. Шундай вазиятларда қўриқчиларим рухсат беришмаса, уларга ҳужум қилиб, жанжал бўлиб кетади», — дея сўзларини давом эттиради хонанда.

Фото: Instagram / @munisarizaeva
Муниса «Қачон турмушга чиқасиз?», деган саволга март ойида бўлиши керак бўлган тўйини бекор қилгани ҳақида сўзлаб берди.

«Уч ой олдин шунақа вазият бўлди, март ойида тўйим бўлиши керак эди. Мен тегмайман, дедим. У жуда яхши оиладан, бизга ҳар томонлама тўғри келадиган инсонлар эди. Бола чиройли, кучли, ҳамма нарсаси бор эди. Лекин юрагим жиз этмади, шунинг учун мен у йигитнинг ҳаётини барбод қилгим келмади. Унинг ҳаётини синдиришга ҳаққим йўқ эди, чунки у жуда яхши бола.

У мендан ўн ёш кичкина, лекин шунга қарамай, менга уйланмоқчи эди. Менга уйланиш учун бошқа мамлакатдан оиласи билан учиб келишганди. Ҳалигача оиламни тинч қўйишмайди, мен у болани жуда ҳурмат қиламан
», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева 500 минг долларлик квартираси, мухлисининг 1 млн долларлик таклифини рад этгани ҳақида гапирди