Фото: «Дарё»
Хонанда Манзура «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Хонанда Манзура суҳбат давомида президентнинг сўзларидан илҳомланиб, ота-онасининг вафотидан сўнг рўмол ўрагани, бироқ шоу-бизнес вакиллари унинг ёнида «қуёнча»га айланиб қолаётгани ҳақида сўзлаб берди.
- "Биринчидан, президентимиз «мен рўмол ўраган қизларни яхши кўраман, ҳурмат қиламан», деган гаплари жуда ҳам менга маъқул келди. Масжидларимизда номоз ўқиш бемалол бўлиб қолди. Бу муҳтарам президентимиз томонидан биз учун яратилган катта имконият бўлди.
Йиллар давомида интилишим, ота-онам учун, ота-онам вафот этганларидан сўнг, улар «солиҳ фарзандни бу дунёга ташлаб кетдик», деган нарса учун. Пандемияда жуда ҳам кўп инсонлар, яқинлар вафот этди. Бу ҳам жуда қаттиқ таъсир қилди.
Аёл киши рўмол ўраган бўлса, охирати хор бўлмас экан. Аввалинг хор бўлса бўлсин-у, охиратинг хор бўлмасин, дейишади-ку. Шу гапларга амал қилган ҳолда рўмол ўрадим.
«Рўмол ўраганингдан кейин, ёнингда кимдир қолдими?», жуда қизиқ, жуда чуқур савол. Бир хил вақтларда санъат аҳлининг ёнида ўтирсам, уларда менга нисбатан негатив кайфият сезаман.
«Сен рўмолдасан, мана бошқалар ҳам кўриб қўйсин, биз сен билан эмасмиз, сендан четда ўтирибмиз», дегандек қилишади. Бу инсонлар таниқли инсонлар, лекин иймон сустлигиданми, негадир рўмол ўраган инсоннинг ёнида қуёнчага ўхшаб қолишади. Ҳаттоки қуёнча ҳам рўмол ўраган одамнинг ёнидан хавотирсиз ўтиб кетади.
«Биз бу билан эмасмиз», худдики кимдирга бу маълумот кетадигандек, ҳаракат қилишади.
Йигирма, ўттиз, қирқ йиллаб саҳнада қўшиқ куйлаб, халқни ўзига қаратган одамлар битта рўмол ўраганни кўришса қуёнчага айланиб қолишади.
Бу ҳолатни табиий ва оддий қабул қиламан. Аллоҳ севмаган инсонлар ёнимдан кетаётгани жуда яхши ҳолат. Аллоҳ бундай инсонларни ёнимдан тарк эттириб, буюк инсонлар ёнимга келишига иймоним комил. Аллоҳга шукрки, шундай вақтларда ёлғиз қолмаганман", - дейди хонанда, бастакор, актриса Манзура. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда