1 405
«Евровидение»: Грузия, Озарбойжон ва Руминия ташкилотчиларни баҳоларни алмаштириб қўйишда айблади
Фото: Eurovision
Грузия, Озарбойжон ва Руминия миллий жюрилари вакиллари Италияда ўтказилган «Евровидение» танлови ташкилотчиларини баҳоларни Украина ва Буюк Британия фойдасига алмаштириб қўйишда айблади. Техник носозликлар сабабли бу мамлакатлар вакиллари қўйган баҳолар Европа телерадио иттифоқи ходими томонидан маълум қилинганди.
Озарбойжон миллий жюриси баҳоси натижаларини эълон қилиши керак бўлган Нармин Салманованинг сўзларига кўра, Озарбойжон максимал 12 баллни Буюк Британия учун эмас, Украина учун берган. Шунингдек, Салманова Озарбойжон ITV телекомпанияси томонидан ҳеч қандай носозлик бўлмагани ва компания баҳолар нотўғри эълон қилингани бўйича суриштирув бошлаганини маълум қилди.
Грузия жамоатчилик телевидениеси вакиллари ҳам шунга ўхшаш баёнот билан чиқди. Уларнинг маълум қилишича, мамлакат миллий жюриси энг юқори 12 баллни Буюк Британия эмас, Украинага берган. Грузиялик бошловчилар ҳам «носозликлар» сабабли эфирга чиқмаган. «Евровидение» ташкилотчилари Грузия Украинага олти балл берганини эълон қилган.
Руминиянинг TVR телекомпанияси вакиллари эса жюри аъзолари энг юқори баллни танлов ташкилотчилари эълон қилганидек Украинага эмас, Молдовага берганини билдирди. Руминиялик бошловчи Эда Маркус ҳам «техник муаммолар боис» баҳоларни эълон қила олмади.
Грузия ва Руминия вакилларининг таъкидлашича, улар натижалар эълон қилинишидан олдин танлов ташкилотчиларига баҳолар ёзилган нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этган.
«Евровидение» финали 15 май куни Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтди, унда Украинанинг Kalush Orchestra гуруҳи ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни британиялик Сэм Райден эгаллади. Танлов финалида 25 мамлакат вакиллари қатнашди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда