10:48 / 26.05.2022
1 339

Қозоғистонда мингдан ортиқ ўқувчи Гиннесснинг рекордлар китоби учун дўмбира чалди (видео)

Қозоғистонда мингдан ортиқ ўқувчи Гиннесснинг рекордлар китоби учун дўмбира чалди (видео)
Фото: Tengrinews
24 май куни Қозоғистон пойтахти Нурсултонда Физика-математика интеллектуал мактабида дўмбира дарси бўлиб ўтди, у Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши кутилмоқда, деб хабар беради Tengrinews. Дарсда бир вақтнинг ўзида 1032 нафар ўқувчи дўмбира чалди.

Дарсни Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, педагог Айтжан Тоқтаған олиб борди. Ўқувчилар «Сариарқа», «Балбирауин», «Еркем-ай», «Кенес» каби таниқли куйларни ижро этди.

Гиннесснинг рекордлар китобига ариза 2021 йил декабрида берилган. Ушбу ташкилот талаби билан дарсни 25 дан ортиқ стюардлар ва 2 нафар гувоҳ кузатиб турган. Ҳар 50 нафар иштирокчи алоҳида мустақил стюард томонидан рекорд зонасида бўлиш ва белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш нуқтаи назаридан кузатиб турилган. Гувоҳлар эса Гиннесс рекордларининг ваколатли шахслари сифатида қатнашиб, рекорд яратилишини назорат қилган.

Бу бир мактабнинг мингдан ортиқ ўқувчилари биргаликда асосий қозоқ мусиқий асбобини чалиши билан боғлиқ биринчи ҳодисага айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қозоғистонда мингдан ортиқ ўқувчи Гиннесснинг рекордлар китоби учун дўмбира чалди (видео)