Фото: Style Rave
Машҳур қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес вақтни орқага қайтарганга ўхшайди. Айнан шу нарса унга анча ёшроқ кўринишга ёрдам беради, деб ёзади The Voice Маг.
Ҳеч қачон машғулотларни ўтказиб юбормайди
Фото: Instagram / @jlo
Айтингчи, туғилган кунингизда спорт залига борасизми? Ёки боғни бир неча марта айланиб, югуриб чиқасизми? Албатта, йўқ. Лекин Женнифер бундай эмас. У гастрол сафарларининг биридан сўнг Instagram’да шундай ёзди: «Бугунги шоудан кейин ўзимни супер аёл каби ҳис қиляпман! Аввал, 27 кун учун 15 та концерт кўп, деб ўйлардим. Лекин бу мени кучсизлантирмайди, деб ўзимга ваъда бердим... Энди эса аксинча, фақат кучга тўлиб боряпман! Мен ҳаётимдаги энг яхши кўриниш устида машқ қиламан ва ишлайман. Ҳа, чарчаган пайтларим бўларди, узоқ вақт учиб, керак бўлганда спорт билан шуғулланардим. Аммо ҳозир мен ҳамма нарсага чидаганим учун фақат бахт ва шукроналикни ҳис қиляпман».
Гликолик кислотадан фойдаланади
Фото: Instagram / @jlo
Гликолик кислота тери учун ажойиб парвариш воситаси сифатида машҳур: у ўлик ҳужайраларни чиқариб ташлайди ва терининг янгиланишига ёрдам беради. Айниқса, қуёшда куйган терига яхши таъсир қилади ва Лопес бу кислотани соғлом парвариш манбаи деб билади.
Кўп миқдорда оқсил истеъмол қилади
Фото: Instagram / @jlo
Жей Лонинг жуда қаттиқ парҳез тутиши ҳеч кимга сир эмас. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун унинг ташқи кўринишига қараш кифоя. Албатта, у ҳам тақиқланган нарсалардан истеъмол қилишни хоҳлайди. Аммо кўпчиликдан фарқли ўлароқ, васвасага қарши тура олади ва углеводларни оқсиллар билан алмаштиради: «Оқсил — мен зарарли нарсалар истеъмолини хоҳлаганимда ҳақиқий нажотимдир. У мени тезда тўйинтиради ва мушаклар учун қувват манбаига айланади» — дейди у.
Эрталабдан машқ қилади
Фото: Instagram / @jlo
Буни юлдузнинг Instagram саҳифасида аниқ кўриш мумкин, у ҳамиша янги спорт формасида селфи жойлаштиради: «Мен куни бўйи порлаш учун қуёш билан бирга уйғонаман», — деб ёзади хонанда. Шуниси аниқки, бундай организм эрталаб ухлаш учун вақти йўқларга берилади.
Деярли қуёшда тобланмайди
Фото: Instagram / @jlo
Маълумки, ультрабинафша нурлари коллагенни йўқ қилади ва терининг эластиклигини камайтиради. Бу эса эрта қаришга сабаб бўлади. Актрисанинг сўзларига кўра, у SPF кремига ишонади ва қуёшда қолишдан қочишга ҳаракат қилади.
Ёмон одатларга берилмайди
Фото: Instagram / @jlo
«Мен чекмайман, қаҳва ёки спиртли ичимлик ичмайман. Бу тери кўринишига салбий таъсир ўтказади ва одамни қаритади, — дейди Женнифер Лопес интервьюсида. — Ҳамма ҳам шундай чидамлиликка эга бўлиши керак».
Кўп ухлайди
Фото: Instagram / @jlo
Бусиз иложи йўқ. «Ўзимни яхши ҳис қилишим учун 9-10 соат ухлашим керак. Ёки камида 8 соат», — дейди актриса.
Ҳар куни медитация билан шуғулланади
Фото: Instagram / @jlo
Маълум бўлишича, у буни 2015 йилда, актрисалик, қўшиқ куйлаш ва телебошловчиликни карьерасида моҳирлик билан уйғунлаштирган вақтларида бошлаган. У ҳар куни эрталаб ва кечқурун бунга вақт ажратишга ҳаракат қилади.
Иккита шахсий мураббийга маош беради
Фото: Instagram / @jlo
Бунинг изоҳи оддий: «Нью-Йоркда Дэвид Кирш, Лос-Анжелесда Трейси Андерсон билан шуғулланаман. Мен машғулот режимимни ўзгартиришни яхши кўраман, улар мен билан турли ёндашувларга кўра ишлайди».
Мунтазам равишда юз терисини тозалайди
Фото: Instagram / @jlo
Женнифер ҳеч қачон макияж билан ухламайди. «Мен машғулотлардан кейин теримни тозалашга одатланганман, шунда тешиклар тўлиб қолмайди».
Кўп сув ичади
Фото: Instagram / @jlo
Бунинг ажабланарли жойи йўқ, унинг барча фаолияти суюқликни доимий равишда ичишни талаб қилади: «Жуда кўп сув ичаман, айниқса, машғулотдан олдин. Шунда спортдан максимал даражада фойдалана оламан», — дейди актриса.
Сабзавот ва кўкатлар истеъмол қилади
Фото: Instagram / @jlo
У интервьюсида бу ҳақда бир неча бор айтиб ўтган: «Мен кўпроқ яшил сабзавотлар, Брюссель карами, брокколи, оддий карам истеъмол қиламан. Қолаверса, овқат тайёрлашни яхши кўраман, айниқса, Пуэрто-Рико таомларини, чунки уларни истеъмол қилиб ўсганман». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар