
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева «Лазги» балети 28–29 июнь кунлари Бурса шаҳридаги Меринос Отатурк саҳнасида намойиш этилишини маълум қилди.
"Туркия билан Ўзбекистонни, айниқса, Хоразмни умумий илдизларимиз — маданият, тарих ва тил бирлаштиради. Биз Туркияда ўзбек миллий рақс дурдонасини намойиш этиш имконияти туғилганидан ниҳоятда мамнунмиз.
Умид қиламанки, «Лазги» балети турк томошабинига анъаналаримизни танитишга ва маданиятлараро ришталаримизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. 28–29 июнь кунлари ушбу балет Бурса шаҳридаги Меринос Отатурк саҳнасида намойиш этилади", — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Шунингдек, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Миллий балетининг Истанбулдаги премьераси доирасида Туркиянинг маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбаҳ Демиржан билан учрашув ўтказган. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, апрель охирларида Ўзбекистонда илк бор «Лазги» Халқаро рақс фестивали ўтказилган эди.
Саида МирзиёеваТуркия МаданиятиЛазги БалетиБурса ШаҳриМаданиятлараро ҲамкорликЎзбекистон Миллий Балети Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг