Фото: Bollywoodtime
Бундан роппа-роса икки йил олдин карантин даврида икки мамлакат ўртасида ақл бовар қилмайдиган мусиқий севги ҳикояси туғилди. Бир томонда Болливуд юлдузи Алиша Чинай Алибагдаги уйида бўлса, яна бири Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида унинг мухлиси ва мусиқа продюсери Фурқат Аъзамов яшар эди, деб ёзади Bollywoodtime.
Фурқат Алишани қарийб 30 йил аввал Душанбе бозорларидан бирида, кассетада унинг ёқимли овозини эшитиб севиб қолган. У кўп йиллар давомида хонандани топишга ҳаракат қилди, лекин бу осон кечмади. «Ҳиндистон мусиқа саноати вакилларидан қанча сўрамайин, улар бошқа қўшиқчиларни таклиф қилишди,— дейди Аъзамов. — Лекин мен фақат Алишани излардим».
Ниҳоят Фурқат хонандани 2020 йилда Facebook орқали топди. Алиша камдан кам ҳолларда жонли интервью берарди. Фурқат бу унинг учун ажойиб имконият эканини англади. Сўнгра Алишага хабар юборди ва улар ҳар куни онлайн тарзда суҳбатлашиб, мусиқа устида ишлашни бошлади.
Фото: Bollywoodtime
Фурқат ўзининг ёқтирган аёлини топганидан хурсанд, унинг учун ҳаммасига тайёр эди. У карантин пайтида чартер рейс билан Мумбайга учишга муваффақ бўлди. У ерда Алиша билан учрашди. Шундан сўнг бастакор Алиша билан ҳамкорликда бир нечта тароналар ёзди.
Фото: Bollywoodtime
Яқинда уларнинг «Chamkegaa India» қўшма композицияси тақдим этилди — бу унинг «Made in India» номли машҳур таронасига асосланган. Клип Самарқанд ва Бухоронинг тарихий жойларида суратга олинган. «Марказий Осиёдаги одамлар Ҳиндистон ва ҳинд мусиқасини берилиб тинглайди, — дейди Алиша. – Ҳақиқатан ҳам Самарқандга қўнганимда иммиграция хизмати ходими мени дарров таниди ва қўшиқларимдан бирини хиргойи қила бошлади».
Фото: Bollywoodtime
Ҳатто ўттиз йил ўтса ҳам «Chamkegaa India» клипи унинг 1995 йилги таронасини эслатади. «Бу ажойиб қўшиқнинг давоми», — дейди Алиша.
Кундузи молиявий маслаҳатчи бўлиб ишлаётган, кечаси эса студияда вақт ўтказадиган Фурқат Аъзамовнинг айтишича, у кўп йиллардан буён эрта тонгда гўзал тоғли Нурак сув омборига саёҳат қилиб, Алишанинг мусиқасини чалиб юрган.
Фото: Bollywoodtime
«Бу менинг энг катта орзум эди... ва қачондир у билан учрашиб, тақдим этиш учун мусиқа яратишда давом этдим. Бу у билан учрашишнинг ягона йўли эканлигини билардим», — дейди бастакор.
«Ва шундай бўлди. Бу қўшиқ ҳақиқий муҳаббат мавжуд ва чегара билмаслиги ҳақида, — дейди Алиша. — Айниқса, дунёда жуда кўп ёмонлик ва нафрат ортиб бораётганида».
Фото: Bollywoodtime
Ҳозирда Алиша ва Фурқат биргаликда истиқомат қилади, тез-тез дунё бўйлаб саёҳатга чиқади ва иккиси ҳам бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Алиша Чинай, Фурқат Аъзамов, Болливуд юлдузи “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?