Хонанда Дилдора Ниёзова «Дарё» интернет нашрига берган интервьюсида нима учун ҳамкасблари билан кам мулоқотда бўлиши ва аввал уни санъаткорлар нима учун ёқтиришмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Мени ёқтиришмагани учун ҳам раҳмат. Чунки икки аёл бир-бирига қўшилса, билиб-билмай хато гапириб қўямиз. Аёл киши ғийбат қилишга мойил бўлади. Инсон қанча бекорчи бўлса, шунча кўп гуноҳ ва нотўғри ишлар қилиб қўяди. Уларга қўшилмаганимга ва ёқтиришмаганига ҳам раҳмат. Балки улар ёқтиришмади деб нотўғри хулоса қилгандирман.
Санъаткорлар билан гап-гаштакларга бориб, борди-келди қилмасам ҳам улар билан муносабатларим яхши. Кўрганда табассум билан кўришаман, шунинг ўзи етади. Ортиқча бир соат гаплашиб қолсам гап кўпаяди, кейин бошни ушлаб нега шундай дедим, деб афсусланамиз. Ўзимнинг феъл-атворимни билганим учун санъаткорлар даврасидан нари-бери бўлишни маъқул кўраман.
Умр жуда қисқа. Уй ишларини қилиб, болаларим билан шуғуллангунимга қадар кеч тушади. Ишларимни қилиб, уйқуга кетгунимга қадар кечки соат 1-2 бўлиб кетади. Эртаси куни бу жараён яна такрорланади.
Яқин бир инсонимнинг ишлари юришган вақтида кўчадаги дўст-у дугоналари кўп бўлган. Бошига иш тушгач. Уларнинг сафи анча камайди. Мен аввалги кўп пул топган пайтимда ҳам ҳеч ким билан дугона бўлмаганман, ҳозир ҳам худди шундай.
Кўпчилик санъаткор аёллар гап-гаштак ўйнашни таклиф этишди. Аммо уларнинг бирортасига бормаганман. Кейинчалик эса барибир келмайди, деб чақирмай ҳам қўйишган, — дейди хонанда Дилдора Ниёзова. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин