973
Испаниядаги йирик фестиваль мавзуси биринчи марта Ўзбекистон туризми ва маданий меросига бағишланди
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Испания қироллигининг сайёҳларбоп провинцияларидан бири Валенсияда XIV асрдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган «Марвлар ва насронийлар» фестивалининг навбатдаги мавзуси илк марта Ўзбекистон туризми ва маданий меросига бағишланди, деб хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов мазкур фестивалда Ўзбекистонга алоҳида урғу берилиши президент томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси эканлигини таъкидлаган.
«Гувоҳи бўлаётганингиздек, сўнгги йилларда президентимиз томонидан туризм ва маданий мерос соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дунёнинг кўплаб йирик фестивалларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиб, юртимиз довруғини оширмоқда.
Фестивальни ташкил этиш учун 10 минг нафар фаол ҳаваскорлар ҳамда бутун дунёдан томошабин сифатида 100 минг нафарга яқин ҳаваскорлар ташриф буюради.
Айни пайтда Испания томони тадбир иштирокчилари учун миллий, тарихий кийимлар тикиш бўйича ўзбек ҳунарманд, дизайнерларига буюртмалар (600 дона кийим кечак, 2000 та дўппи ва Амир Темур роли учун алоҳида) берган ҳолда тайёргарлик ишларига 400 минг евро маблағ сарфланган. Яъни тадбир давомида ташкил қилинган кўргазмалар республикамиз ҳунармандларининг маҳсулотларини экспорт миқдорини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшади.
Бу йилги тадбир давомида 100 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар иштирок этиб, уларга Ўзбекистон маданияти ва туристик салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.
Испанияда бўлиб ўтаётган мазкур феставалда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этишидан асосий мақсад бу каби оммавий фестиваллар орқали хорижий фуқароларда Ўзбекистонга бўлган қизиқишни орттириш ҳамда оммавий фестивалларни ўтказиш бўйича Испания тажрибасини яқиндан ўрганиб, Ўзбекистонда тадбиқ этиш ҳисобланади», — деган вазир.
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, тадбирда муносиб иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон туризм салоҳиятини Испанияда кенг тарғиб қилиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўзбек фольклор жамоаси, ҳунармандлар ва ОАВ вакилларидан иборат делегация айни дамда Валенсияда бўлиб турибди.
Фестивальга испаниялик ташкилотчилар томонидан иштирокчилар учун миллий, тарихий кийимларни тикиш бўйича ўзбек дизайнерларига буюртмалар (600 дона кийим кечак, 2000 та дўппи ва Амир Темур роли учун алоҳида буюртма) берилган.
«Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман. Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар хотирамда абадий қолган. Юртингизга қилган саёҳатимдан илҳомланиб, бу фестивалда айнан Амир Темур образини танладим. Биласизми, Испанияда Амир Темур билан боғлиқ яхши хотиралар воқеликлар кўп. Икки томонлама алоқаларимиз ўша даврларда ўрнатилган. Элчи Руи Гонsaleз де Клавихо ҳам Самарқанд ҳақида ўз кундалигида ёзиб қолдирган. Мен буюк шахс образини гавдалантираётганимдан фахрланаман», — деган фестивалда Амир Темур образида намоён бўлган Альберто Климер. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?