Голливуднинг миллионлаб мухлисларга эга актрисаси Кейт Уинслет 5 октябрь куни 47 ёшни қарши олди. «Новий очаг» нашри шу муносабат билан актрисанинг ҳаёти ва кино оламдаги фаолияти ҳақидаги энг қизиқарли фактларни тақдим этди.
Ташқи кўриниш актриса ҳаётидаги муҳим нарса эмас
«Титаник» фильми юлдузи Кейт Уинслет анчадан бери ташқи кўриниши ҳақида бош қотирмайди. Актриса ўсмирлик вақтида ёки йигирма ёшдан кейин ташқи кўринишга кўп эътибор қаратиш керак эмас деб ҳисоблайди. У ўзининг ажинларини ҳам ёқтиради, ҳатто улар билан фахрланади. Актриса яқинда карантин пайтида семириб кетгани учун биронта шими сиғмай қолганини айтган.
Шу билан бирга, актриса гримлар билан суратга тушиш жараёнларидан воз кечганини ҳам айтган.
Севимли роли
Кейт Уинслетнинг севимли роли «Титаник» фильмидаги Роуз эмас. У 2017 йилда Нью-Йорк кинофестивалида 2004 йил суратга олинган фильмидаги қизил сочли қаҳрамони Клементина билан фахрланишини айтган.
Фото: «Новий очаг»
«Мен бу ролни яна ўйнардим, бу жуда қизиқарли эди». Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки Уинслетнинг фильмдаги партнёри Жим Керри бўлган. Иккала фильм ҳам жаҳон киноси тарихига кирди.
Ғамхўр она ва яхши дўст
Кейтнинг уч турмушидан бўлган уч нафар фарзанди бор, актриса ҳам уч маротаба турмуш қурган. Унинг режиссёр Жеймс Триплетон билан турмушидан бўлган фарзанди Миа Ханни Триплтон онаси каби актриса бўлишни хоҳлайди. Сем Мендес билан турмушидан бўлган фарзанди Жо Алфи декабрь ойида 17 ёшга тўлади, учинчи турмуш ўртоғи Нед Рокнроллнинг фарзанди Беар Блейз эса саккиз ёшга тўлади. Актриса фарзандларининг исмларини улар туғилганидан сўнг ўзи ўйлаб топганини айтади.
Фото: «Новий очаг»
Мухлисларнинг тахминларига ва мунтазам давом этган миш-мишларга қарамай, Кейт Уинслет ҳеч қачон Леонардо Ди Каприонинг севгилиси бўлмаган. Улар «Титаник» фильмнинг суратга олиш жараёнларидан бироз олдин учрашишган, актёр ва актриса ҳар доим бир-бирини қўллаб-қувватлаган, ҳатто 2008 йилда «Инқилобий йўл» фильмида бирга рол ўйнаган, бироқ уларнинг ўртасида ишқий муносабат пайдо бўлмаган. Роуз ва Жек экранда севишганлар ролини ишочли ижро этган бўлса ҳам, уларнинг ишқий муносабатлари кинодан реал ҳаётга кўчмаган.
Фото: «Новий очаг»
Ҳозирги фаолияти ҳақида
Кейт кино оламидаги фаолиятини қизғин давом эттирмоқда. Актриса иштирокидаги «Ammonit» фильмининг премьераси 2021 йилнинг охирида бўлиб ўтди, унда Уинслет палеонтология профессори ролини ижро этган. Бундан ташқари, актрисани 2022 йилда премьераси режалаштирилган «Аватар» фильмининг давомида кўриш мумкин.
Кейт Уинслет, Титаник, Роуз “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»