13:56 / 29.10.2022
2 240

Ҳамдам Собировнинг қўшиқларини қўйган кафе эгаси нега жаримага тортилди?

Ҳамдам Собировнинг қўшиқларини қўйган кафе эгаси нега жаримага тортилди?
Андижон шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шахобчаси (кафе) томонидан хонандалар Ж. Аҳмадалиев ва Ҳ. Собировларнинг қўшиқлари уларнинг рухсатисиз, ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги туфайли суд томонидан 60 млн сўм миқдорида жаримага тортилган эди.

Бу воқеа сўнгги кунларда бир қатор ижтимоий тармоқларда айрим блоггерлар томонидан танқид остига олинди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти бу масала бўйича расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ошкор қилинган асардан шахсий мақсадларда муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади. Яъни, Сиз фойда олишни ёки бошқа моддий манфаатдорликни кўзламаган ҳолда исалган хонанданинг ижросини тинглашингиз мумкин. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсий мақсадларда қўшиқ эшитиш ҳеч қандай ҳақ тўлашни талаб қилмайди.

Бироқ, фойда олиш мақсадида ўзганинг интеллектуал мулки тушлик ёки кечки овқат билан бирга мижозларга пулланганда мулк эгасидан рухсат олиш талаб этилади.

Юқорида келтирилган ҳолатда эса умумий овқатланиш шахобчаси фойда олиш мақсадида мазкур хонандаларнинг қўшиқларидан ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда рухсатсиз фойдаланилган. Шу туфайли, ушбу кафе жаримага тортилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳамдам Собировнинг қўшиқларини қўйган кафе эгаси нега жаримага тортилди?