4 573
Оналик бахтини узоқ кутган ўзбекистонлик санъаткорлар: «12 йил деганда фарзандли бўлдим» (фото)
Фарзанднинг дунёга келиши қувончли ҳодиса. Афсуски, баъзи оилалар бундай қувонч завқини туюшни истамайди, айримлари эса унинг келишини йиллаб кутишади. Ўзбек санъаткорлари орасида ҳам фарзандли бўлишни узоқ йил кутганлар бисёр. Қуйида фарзандли бўлишни йиллаб кутган баъзи санъаткаорлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Умида Норбоева
«Исканжа» ва «Денгиз гули» сериалларидаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Умида Норбоева ҳам 12 йил деганда ҳомиладор бўлди. У Instagram саҳифасига видео жойлаб, қувончли хабарни кузатувчилари билан бўлишди.
Фото: Instagram / @umida_norboyeva_official
— Кимдир бефарзанд эканлигимни билади, кимлардир йўқ. Аммо мен ҳомиладор бўлишни 12 йил кутдим. «Қачон ҳомиладор бўлар эканман? Бу бахт менга насиб этадими?» деб кўп ўйлардим. Шукрки, 12 йилда бўлса-да, бу бахт насиб этди, — дейди актриса Умида Норбоева.
Наргиз Яндашева
Хонанда Наргиз Яндашева ҳам 12 йил деганда фарзандли бўлган. У фарзандли бўлишдан буткул умидини узгани ва баъзи ҳамкасбларидан ранжиган кунларни қуйидагича эслайди.
Фото: Instagram / @nargiz_singer
— Она бўлгач, эски хотираларнинг барини унутиб юбордим. Аммо фарзандсизликдан қийналаётган аёлларга умид бериш учун уларни эслаб тураман. 12 йил давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилганман. Кўринмаган шифокорим, табибим қолмаган. Ҳатто ўзбек шифокорларига ишонмай ҳам қўйгандим. Баъзи ҳамкасбларимнинг «Вой, ҳали ҳам туғмадингизми?», «Болангиз йўқ-ку, биздан кейин саҳнага чиқсангиз ҳам бўлади?» каби гап-сўзлари юрагимга ханжардек санчиларди. Турмуш ўртоғимга ажрашишни ёки бошқа аёлга уйланишни ҳам таклиф қилганман. Ҳомиладор эканлигимни эшитганимда ҳаётим тубдан ўзгариб кетди. Фарзанд ҳақиқатан ҳам оилага барака, файз ва меҳр олиб кираркан, — дейди хонанда Наргиз.
Феруза Собитова
Кино ва театр актрисаси Феруза Собитова 9 йил фарзандсизлик азобини бошидан кечирган. Биринчи турмушидан ажрашишига ҳам фарзанд кўролмагани сабаб бўлган.
Фото: Феруза Собитованинг шахсий архивидан
— Ўғлим Имронни 38 ёшимда дунёга келтирганман. Тўққиз йил фарзандсизлик азобини чекканман. «Опа-сингиллар» сериалининг туғуруқхонада тасвирга олинадиган саҳнасида режиссёр Замира Бегимқулова «Феруза, бу ер чиллахона, яхши ниятлар қилаверинг. Худо етказади», деб кўп айтганди. Қўлимга чақалоқларни олиб, менга ҳам бир куни ўз боламни бағримга босиш насиб этсин, деб ният қилгандим. Минг бор шукр, Аллоҳ нолаларимни эшитиб, 2013 йил ўғил фарзанд ато этди.
Яширмайман, биринчи турмушимнинг бузилишига қайсидир маънода фарзанд кўрмаганим сабаб бўлган. Собиқ турмуш ўртоғим тадбиркор инсон эди. У яхши инсон бўлгани учун дадам раҳматли у билан ажрашишимни истамаганди. Ажрашаётган вақтимда ҳам «Илтимос, ажрашма», деган. Мен эса «Йўқ, дада, мен яшай олмайман, турмуш қуришимни истадингиз, мана турмуш қурдим, у инсон мени хоҳламаётган бўлса, қандай қилиб яшайман, ўзимни паст поғонада ҳис қилишни истамайман», деганман. Шукрки, яна оила қурдим ва ўғлим Имронбек дунёга келди, — дейди актриса Феруза Собитова.
Наргиза Рўзибоева
«Опа-сингиллар» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наргиза Рўзибоева бир муддат фарзандсизлик азобини тортган.
Фото: Наргиза Рўзибоеванинг шахсий архивидан.
— Ўғлим Ясинбекни тўрт йил кутганмиз. Албатта, бу жараёнда одамларнинг гап-сўзларига чидаш жуда қийин. «Қачон янгилик бўлади?» деган гапни тўғри маънода айтишса ҳам, одамга ёмон таъсир қилади. Бу жараённи бошидан ўтказаётган аёлларга бу ҳақида камроқ ўйлашни ва кўпроқ чалғишга ҳаракат қилишларини маслаҳат бераман. Чунки муаммони одамнинг ўзи катталаштиради, руҳий сиқилиш фарзандли бўлишга фойда бермайди. Ишлаш керак ёки уйда ўтириб бўлса-да, янги ҳунарларни ўрганиш керак. Тушкунликка тушишингизга сабабчи бўладиган инсонлардан эса узоқроқ юриш керак, — дейди Наргиза Рўзибоева.
Баҳора Арслонова
Айни кунларда актриса Баҳора Арслонова икки фарзандини парваришлаш билан банд. Аммо у ҳам бир муддат ҳомиладор бўлолмагани учун руҳий тушкунликка тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.
Фото: Instagram / @bahora_arslonova
— Тўйимдан кейин икки йил ҳомиладор бўлолмаганман. Тўғри, бу жуда қисқа муддат. Аммо ўзбекчиликда биласиз, дарров ваҳима қилишади. Турмуш ўртоғим тушкунликка тушиб қолсам койиб берарди. «Аллоҳга ҳам хуш келмайди, 10 йилдан буён фарзандли бўлишни кутаётганлар бор», дерди. Ҳомиладор бўлганимни билганимда жуда қувонганман. Кейин қизим ёшига тўлмай, ўғилли бўлишим ҳам маълум бўлди. Айтмоқчиманки, сабр қилган инсонга, албатта, яратган эгам туҳфа ҳадя этади. Фақатгина бироз синовларга чидаш керак, холос, — дейди актриса Баҳора Арслонова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди