1 250
Хонанда Осман Наврўзов пандемияда қурилишда ишлагани ҳақида: «Сардобада уй қуриб, синглимни ўқишга киргиздим»
Ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган хонанда Осман Наврўзов билан суҳбат ташкил қилинди. Хонанда Осман Наврўзов пандемия пайтида Сардобадаги қурилишда 2 ой ишлагани, йиқилиб тушиб йиғлагани, қурилишдаги ишидан қанча даромад топгани ҳақида гапириб берди.
«Ўзимнинг топган пулим етмаган, кейин қурилишга бордим»
Иложим йўқ эди, ҳаёт учун курашдим. Қарзим бор бўлган, у пайти «Дўстим» қўшиғим чиқмаган эди. Тўй хизматларим ҳам бор эди, лекин кўп пул сарфлар эдим. Ниманидир кийгим келса олганман, ўша пайтлари отам Россияда ишларди. Кейин бир ҳам ўртоғим, ҳам қўшним сени Тошкентда танишларинг кўп, Сардобада катта қурилиш ишлари кетяпти экан, шуни гаплашиб бер. Москвага кетишга имкониятим бўлмаяпти, шу ерда ишламоқчиман, деди. Гаплашамиз дедим, шу билан тўй хизматлари ҳам тўхтади, ўша пайтда Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам концерт беришим керак эди.
Клипларимни эфирга берганман, қўшиқларимнинг пулини беришим керак бўлган, шунинг учун қарз олгандим. Ўзимнинг топган пулим етмаган, кейин қурилишга бордим. У ердаги инсон билан алоқаларим яхши эди, дўстимга шу қурилишдан биттасини беришини, карантин кўпчиликни қийнаб қўйганини айтдим, рози бўлди. Эртаси куни ўртоғим Осман, мен билан юр, барибир карантин, тўйга бормаяпсан, деди. Ўша пайтлар кўчага чиқиш ҳам муаммо бўлган, рухсатнома керак эди, бироқ ҳужжатни тўғрилаган билан Тошкентга кириш муаммо бўлган. Ўйлаб кўрдим, ишлаган пайтларим эсга тушди, майли, ишлайман, дедим.
Кейин ишни бошладик, катта контейнерга жойлашдик. Дўстимга мен оддий ишчиман, санъаткор эмасман, дедим. Формани кияман, 20 та бола бор, тинмасдан ишладим, эрталаб 6 да туриб, кечки 7 да ухлар эдим. У пайтлари YouTube’дан пул чиқиб турар эди. Болаларга пул керак эди, YouTube’дан чиққан 1,5 минг доллар пулимни уларга бердим, уйга бермадим. Кейин бир куни, қўлимда қути бор эди, унинг ичида қўлқоп, болгарканинг тошлари бўлган. Одам одамни танимас даражада чанг бўлиб кетар эди, атрофга қараб келаётган эдим, ерга сим кўмилган экан бир оёғим кириб айланиб йиқилиб тушдим. Юз-қўлларим чанг бўлиб кетди, ётган жойимда йиғладим. Ҳеч кимга қарамасдан йиғлаб ётдим, тепамда болалар ишлаётган эди.
«Тўйда қўшиқ айтган пайтим сиқилиб қоламан, ўтган даврларим эсимга тушади»
Йиғлаганимда бир қувондим, чунки ҳаракат қиляпман, дедим. Кейин ўрнимдан туриб, юзимни ювганимдан кейин таниб қолганлар бу ерда сенга нима бор, ижод қилмасдан YouTube’дан ойига 2 000 доллар оляпсан, дейишди. Кейин ишлаётганимни, ҳалол меҳнат қилиб пул топаётганимни айтдим. У пайт шоҳ ҳам, гадо ҳам бир хил бўлиб қолган пайт эди. Кейин кўпчилик тўғри тушунди, карантинда Қорақалпоғистон ва Ўзбекистонда энг кўп пул топган хонанда эканимни айтишди.
Ўша пайтлари ҳам отам Москвада эди, энг кичкина синглимни ўқишга киргизиш керак бўлган. Иш тугади, ҳаққимизни олдик, у пулни синглимнинг ўқишига бердим. Синглимга берган пулимни қайтарасан, мен Сардобага кетиб сени ўқишга киргиздим, деб ҳазиллашаман. Мен бундан қувонаман, чангда, арматуранинг тагида юриб, ишлаб санъатга кирганман. Ҳар куни аввалги ҳаётим билан ҳозиргисини солиштириб кўраман.
Пул етмаганда тўхтамаганман, ҳозир нимага тўхташим керак, дейман. Тўйда қўшиқ айтган пайтим сиқилиб қоламан, ўтган даврларим эсимга тушади. Ўша пайтлари ҳам тўйларга чиқар эдим. Ўртоғимга ишлаган пулимдан 5-10 миллион кам беришини сўраганман. Икки ой ишлаган бўлсам, 10 кунида тўйга борганман. Ҳаммаси бўлиб 38 та уй қурилган, шундан охиргисини олганмиз. Қурилишдан 30 миллион топганман, — дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди