22:11 / 16.11.2022
1 416

Саида Мирзиёева: "Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз"

Саида Мирзиёева: "Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз"
Жорий йилнинг 23 ноябридан 2023 йилнинг 4 июнига қадар Париждаги Араб дунёси институтида "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси бўлиб ўтади.

Президент Администрасияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникасиялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева мазкур кўргазма бўйича қуйидагича фикр билдирди.

"Мен ушбу кўргазма Европа жамоатчилигининг қизғин эътиборини қозонишига ишонаман.

Унда юртимиз ҳунармандларининг ажойиб ишларини намойиш этиб, анъаналаримиз ва қадимий санъат мактабларимиз ҳақида тасаввур уйғотамиз. Кўргазмада XIX – ХХ аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзли чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар ўрин олади.

Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа халқларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ва шу орқали ўзбек миллатини бутун дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшади
", - деб ёзди Саида Мирзиёева Telegramдаги ўз саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Саида Мирзиёева: "Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз"