
3 декабрь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида хонанда Жасур Умировнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Хонанда Гўзал исмли қиз билан оила қурди. Тантанага ўзбек санъатининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди.
Хонанда Жасур Умиров уйланди pic.twitter.com/UYHE3tZ0zH
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 3, 2022
«ВИА Мараканд», Ҳосила Раҳимова, Имрон, Озода Нурсаидова, Маҳмуд Намозов, Бунёдбек Саидов, Мавлуда Асалхўжаева, Асилбек Амануллоҳ, Воҳиджон Исоқов, Достон Эргашев ва бошқа кўплаб хонандалар никоҳ оқшомида қўшиқ куйлаб, келин-куёвга бахт тилади.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 3, 2022
Келин-куёв Шоҳжаҳон Жўраевнинг «Битта бўлсин» қўшиғи садолари остида илк оилавий рақсини ижро этди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 3, 2022
2021 йилда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинроқ у ўзининг қамалишига сабаб бўлган қизга уйлангани ҳақида хабар берилган эди.
2022 йилнинг август ойида берган интервьюларидан бирида Жасур Умиров оддий оиланинг қизига, севгисиз уйланиш нияти борлиги ҳақида гапирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар