The Weeknd «Аватар: Сув йўли» филми саундтреки релизининг тақдимот санасини эълон қилди.
Маълумот учун: The Weeknd — канадалик қўшиқчи ва бастакор Эйбел Макконен Тесфайенинг тахаллуси. У «Грэмми» мукофотини икки марта қўлга киритган.
Қўшиқ премьераси 16 декабрда бўлиб ўтади — худди шу куни Жеймс Кэмерон тасвирга олган «Аватар»нинг узоқ кутилган давоми — «Аватар: Сув йўли» кенг прокатга чиқарилади.
The Weeknd трекдан парчани ижтимоий тармоқларда жойлади, «Аватар»нинг кўк рангли «А» логотипидан уни осон таниб оламиз.
Ўз навбатида, киноасар продюсери Жон Ландау ижтимоий тармоқларда The Weeknd билан тушган расмини «Zola'u nìprrte» soaiane Avatar» ёзуви билан бирга тарқатди, бу Na'vi тилида «Аватар оиласига хуш келибсиз», дегани. Na'vi — кинодаги тўқима Пандора сайёрасида яшовчи халқ.
«Аватар»нинг биринчиси экранларда 13 йил аввал намойиш этилганди. Жеймс Кэмероннинг блокбастери ортда қолаётган 2022 йилнинг энг йирик премьераси, қолаверса, ўтган 12 ойнинг энг кўп пул ишлаган филми бўлиши кутиляпти. Кэмерон франшизанинг учинчи қисмини ҳам суратга олишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
АҚШ ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўрмоқда
Ким Чен Ин махфий ядро шаҳарчасини қурмоқда
Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади?
Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбек сила"
Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин?
Эрдўғон ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини кучайтирди
Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар