Шаҳрисабз 2024 йил туризм пойтахти дея эътироф этилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон раислигида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Туризм вазирларининг IV йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар туризм соҳаси раҳбарлари томонидан Шаҳрисабз шаҳри 2024 йил Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти туризм пойтахти этиб тасдиқланди.
Мазкур қарорнинг қабул қилинишида Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий мероси, Ипак йўлида туризмнинг ривожланишидаги ўрни ва соҳани барқарор ривожлантириш салоҳияти инобатга олинди.
“Ўз навбатида, Шаҳрисабзнинг ушбу мақомни олишини кенг миқёсда нишонлаш кўзда тутилган. Қолаверса, шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Шаҳрисабз 2000 йиллик тарихга эга бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси репрезентатив рўйхатига киритилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди