1 586
«Аватар: Сув йўли» фильми тақдимотнинг илк кунларидаёқ 435 миллион доллар маблағ тўплади
Фото: «Film.ru»
Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» блокбастери илк дам олиш кунларида 434,5 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлди. Уларнинг 134 миллион доллари Шимолий Америкадаги прокатдан, 300,5 миллион доллари эса халқаро ҳудудларга тўғри келади, деб ёзади «Film.ru».
Биринчи фильм 2009 йилда бор-йўғи 241,5 миллион доллар тўплаган. Картинанинг давоми эса бюджетда ҳам бу рақамлардан ошиб кетди. Deadline маълумотларига кўра, картина учун тахминан 460 миллион доллар сарфланган. Фильм ўзини оқлаши учун камида 2,05 миллиард доллар тўплаши керак.
«Аватар: Сув йўли» сюжети Наъви қабиласидан бўлган Жейк Сулли (Сем Уортингтон) ва унинг оиласи ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамонлар инсон зотининг таҳдиди туфайли янги сувости ҳудудига кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Фильмда Зои Салдана, Сигурни Уивер ва Кейт Уинслет ҳам суратга тушган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди