Фото: «Yandeks.ru»
Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» кинокартинаси бутун дунё бўйлаб 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ишлаб топди. Фильм бу маблағни икки ҳафтадан камроқ вақтда тўплади.
«Аватар: Сув йўли» фильми жаҳон прокатида 1,4 миллиард доллар маблағ йиғган «Топ Ган: Меверик» кинокартинасидан кейин йилнинг энг кўп даромад келтирган иккинчи фильми бўлди. Бу лойиҳалар 2014 йилдан бери илк марта Marvel кинокомпанияси ва «Юлдузлар жанги» кинокартинасига тегишли бўлмаган дунёдаги энг кўп даромад келтирган фильмларга айланди (2014 йилда «Трансформерлар: Йўқ қилиш даври» ва «Хоббит: Бешта армия жанги» энг кўп даромад келтирган кинокартиналар бўлган).
Маълумот учун, «Аватар: Сув йўли» сюжети Наъви қабиласидан бўлган Жейк Сулли (Сем Уортингтон) ва унинг оиласи ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамонлар инсон зотининг таҳдиди туфайли янги сувости ҳудудига кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Фильмда Зои Салдана, Сигурни Уивер ва Кейт Уинслет ҳам суратга тушган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди