date

Актриса Юлдуз Ражабованинг руҳий ҳолати мухлисларини хавотирга қўйди

Актриса Юлдуз Ражабованинг руҳий ҳолати мухлисларини хавотирга қўйди

Актриса Юлдуз Ражабова ўзининг Instagram`даги саҳифаси орқали айни пайтда руҳий кўмакка муҳтож эканлигини билдирди, дейилади "Даракчи" нашрида.

“Инсон ҳаётида жуда ҳам кўп бурилишлар мавжуд экан.. Ҳар битта бурилиш инсонни қийин саросимага тушириб қўяр экан.. Баъзида шундай саросимага тушиб қолган инсон ўзи билмаган ҳолда ҳаётини синдириб қўйиши мумкин экан.. Бундай вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин... Қайси йўл тўғри экан? Қандай қилсам яхши бўларкин деб кўплаб саволлар туғилади... Ўзи тўғри йўлдаманми??? Бундай саволларга жавоб топа олмай қийналади, киши... Синов деганлари шу бўлса керак”,—дея ўз қалб кечинмаларини билдирди актриса.

Юлдузнинг сўзларига жавобан аксарият интернет фойдаланувчилари ҳаётнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ эканлигини, энг муҳими руҳан тушкунликка тушиб қолмаслик кераклигини айтиб, изоҳ қолдирмоқда. Актриса эса уларга раҳмат айтиш билан чекланмоқда. Қизиқ, Юлдузни бундай сўзларни ёзишга нима мажбур қилди экан?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Юлдуз Ражабованинг руҳий ҳолати мухлисларини хавотирга қўйди