
“MY5” телеканали орқали намойиш этилаётган “Муҳаббат тафти” сериали бош қаҳрамони Арнавни гавдалантирган ҳинд актёри Барун Собтининг Тошкентга келганидан хабарингиз бор.
Куни кеча актёр Шароф Шараповнинг Instagram`даги саҳифасида пайдо бўлган сурат эътиборимизни тортди. Мазкур суратда актёр ва Барун Собтининг бир хил либосда эканлигини кўриш мумкин, дейилади "Даракчи" нашрида. Шароф Шарапов мазкур сурат билан нима демоқчи бўлганига аниқлик киритмаган. Бироқ актёрнинг суратга қолдирилган сўроқ белгисидан ҳинд миллий либоси кимга кўпроқ ярашганини сўраётгандек маъно уқдик.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ҳиндча кийимнинг Барунга эмас, кўпроқ Шарофга ярашганини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар