16:17 / 01.03.2023
1 098

Раққоса Муҳаббат Қурбонова нима учун фақат Равшан Комиловнинг клипларида суратга тушади?

Раққоса Муҳаббат Қурбонова нима учун фақат Равшан Комиловнинг клипларида суратга тушади?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли раққоса Муҳаббат Қурбонова ота-онасини йўқотган пайтдаги кечинмалари, синглиси билан муносабати, нима сабабдан Равшан Комилов билан партнёрлик қилиши ҳақида сўзлаб берди.

“Раққосалик касбим, лекин ҳеч нарса оиладан устун бўла олмайди”

Малика билан дунёқарашимиз, меҳримиз ўхшаш, биз бир хил фикрлаймиз, у ўйлаб турган нарсани мен ўйлаб турган бўламан, мен ўйлаб турган нарсани у ўйлаб турган бўлади. Ота-онамиз бир-биримизга ҳурмат билан катта қилишган. Улар Маликага сенинг опанг — отанг билан онанг дейишарди. Мен ҳам фарзандларимга биз бугун бормиз, эртага йўқмиз, деб айтаман. Сизлар бир-бирингизга бир умр меҳрибон бўлинглар”, дейман. Шунинг учун ота-онамиз бир-биримизга жуда яқин қилиб ўстирган.

Раққосалик касбим, лекин ҳеч нарса оиладан устун бўла олмайди. Улар қўрғоним, ҳеч қачон  мени ташлаб кетмайди. Касбим ташлаб кетиши, оёғим синиши мумкин, фақат санъатни ўйлаб яшай олмайман, болаларим бор, уларни оёққа қўйишим, кучли бўлишим керак.

“Ҳаётда армонларим жуда кўп, энди оёққа турдим, деганимда ота-онам бу дунёдан кўз юмди”

Отамни йўқотганимда отамни, турмуш ўртоғимни қадрини, қиз бола фарзанд учун отанинг ўрни муҳимлигини билганман. Бундай ҳолатда она ўзини ўйлаши керак эмас, у фарзанди учун ҳам давом этишга мажбур. Ота-онаси тирик инсонлар — дунёдаги энг бахтли инсонлардир. Ота-онангиз тириклигида пул топаётган бўлсангиз ҳаммасини шунга қаратинг.

 Масалан, ҳаётда армонларим жуда кўп, энди оёққа турдим, деганимда ота-онам бу дунёдан кўз юмди. Режаларим кўп эди, ота-онамга катта уй олиб бермоқчи эдим. Ота-онам умуман ўзини ўйламаган, фақат биз учун ҳаракат қилишар эди. Ота-онам учун шахсий ҳайдовчи ёлламоқчи эдим, айнан шундай пайтда улар дунёдан ўтди.

“Ота-онамизни йўқотганимизда Малика билан синганмиз”

Шахсан мен учун ота-онам тирикдек. Улар бизни деб емади, ичмади, оч қолса-да бизни боқди. Бироқ биз шу ишни қиламиз деганда, уларни йўқотдик. Синглимга ҳам шу гапни айтаман. Турмуш ўртоғимга ҳам айтаман, улар ойиларига озгина жаҳл қилсалар ҳам кўтара олмайман. Ҳамма қайнонамни қаттиққўл дейди, лекин мен ўша қаттиққўл қайнонамни яхши кўраман. Пешонамга шу аёлни қайнона бўлиши битилган экан, минг шукр. Кўпчилик “бандалик” деган гапни тушунмайди, уни ота-онани йўқотгандан кейин тушуниш мумкин. Ота-онамизни йўқотганимизда Малика билан синганмиз. Дунёни бутун ранглари биз учун йўқолган. Энди фарзандларим учун яшашим керак.

“Турмуш ўртоғим Равшан акани яхши билгани учун улар билан ишлашга қаршилик билдирмайди”

Равшан ака билан оилавий ўртоқмиз. Уларнинг қўшиқлари жуда чиройли, доим рақсбоб мусиқалар яратадилар. Ҳозирги кунда телевидениега берилаётган рақсбоб қўшиқлар кам, одамлар шундай мусиқаларни соғинади, шунинг учун биз бу инсон билан ижодий ҳамкорлик қиламиз. Одамларнинг меъдасига тегиб қолмаслик учун ҳар гал янгироқ нарсалар қилишга ҳаракат қиламиз.

Турмуш ўртоғим Равшан акани яхши билгани учун улар билан ишлашга қаршилик билдирмайди. Равшан ака жуда ҳам талабчан ҳофиз, шу ўринда Дилшод Раҳмоновга раҳмат, тўртала раққоса ҳақида қўшиқ айтган, шу ашулаларни эшитганимда, роса хурсанд бўлиб йиғлаганман. Бугунги куннинг энг яхши раққосаларидан бири деб таърифлашнинг ўзи ёқимли.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Раққоса Муҳаббат Қурбонова нима учун фақат Равшан Комиловнинг клипларида суратга тушади?