“Соғлиғимда муаммолар бўлди, наҳотки шу ёшимда ҳаётдан кўз юмсам, деб ўйладим” - Интизор Тожибоева (видео)
Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизор Тожибоева болалик хотиралари, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва ҳаётига келган синовлар ҳақида гапириб берди.
“Оилада ўртанча фарзандман, исмимни орзиқиб кутилган деб Интизор қўйишган”
Эсимда: қўшни болалар велосипед ҳайдаганида мен ҳам отамга олиб беринг, деб туриб олганман. Ойим отамга майли олиб беринг, деди, мен эса уни ҳайдашни билмасдим. Велосипедим кичкина эди, отам эринмасдан унга ўтириб мана шунақа бўлади, бунақа қилиб ҳайдайсан, деб ўргатган. Шу билан велосипед ҳайдашни ўрганганман. Йиқилсам ҳеч нарса қилмайди, устингни қоқасан, туриб кетасан, деганлар. Шу одат ҳалигача мени тарк этмаган, йиқилсам устимни қоқиб, туриб кетаман. Оилада ўртанча фарзандман, исмимни орзиқиб кутилган деб Интизор қўйишган.
“Ҳар куни онамнинг йиғлашини кўриш менга ёмон таъсир қиларди”
Соғлиғимда жиддий муаммолар бўлди. Билмагандим, шифокорларга мурожаат қилсам, айримлари оз умри қолган, яна кимдир бу рол ўйнаяпти, ҳолатдан чиқолмагани учун боши шунақа оғрияпти, кимлардир умуман бизга тегишли касал эмас деди. Ҳамма ҳар хил гапиргандан кейин аҳволим баттар ёмонлашди. Дорилар ёрдам бермади, бир клиникага бориб даволанганимда профессорлар йиғилиб битта ташхис қўйди ва бу касалликдан бир йил давомида даволандим.
“Sog’lig’imda muammolar bo’ldi, nahotki shu yoshimda hayotdan ko’z yumsam, deb o’yladim”. Intizor Tojiboyeva hayotidagi sinov haqida pic.twitter.com/Lb8X6J02nc
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) March 5, 2023
Ўзимга кела олмадим, ҳеч кимни танимадим, ўша пайтда ҳаммани “ойи” деб чақирган эканман. Бир хил пайт инсонинг хаёлига ҳаётим тугармикан, деган хаёл ҳам келади ва орқага қараб ҳали ҳеч нарса қилмаганингизни тушуниб етасиз. Ҳар куни онамнинг йиғлашини кўриш менга ёмон таъсир қиларди. Бу ҳолатдан чиқа олмай руҳан чўкиб қолдим, шундан кейин семириб кетдим.
Билдимки, ҳеч нарса бир хилликда кетмайди, мухлис бевафо. У бугун сизни эшица, кўрса, эртага бошқасига эътибор қаратади. Чарчаганимни сезмасдим, менга ишонмаган инсонларга исботлашим керак бўлган нарсалар борлиги учун ҳаракат қилгандирман. Ҳеч қачон инсонларнинг гап-сўзи билан иш тутмаганман. Шижоатим қайсидир вақт сўнди, орқага чекинишни бошладим.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг