date

Хонанда Сардор Раҳимхон Telegram’да унинг ўлими ҳақида хабар тарқатганларга инсоф тилади

Хонанда Сардор Раҳимхон Telegram’да унинг ўлими ҳақида хабар тарқатганларга инсоф тилади

Бир муддат аввал Telegram мессенжерида хонанда Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиш орқали Telegram-каналларга янги обуначиларни тўплаш амалиёти бошланган эди, деб ёзади "Дарё" нашри.

«Ўзбекистон эстрада юлдузи Сардор Раҳимхон бахтсиз ҳодиса сабаб оламдан кўз юмди», — деган гапдан сўнг, «Барча маълумотлар мана бу ерда» деб махсус ҳавола кўрсатилган ва уни босган фойдаланувчи у ёки бу Telegram-каналга обуна бўлган.

Хонанданинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали мазкур ҳолатга муносабат билдирди: «Рамазон ойида бировнинг кўнглини ранжитиш гуноҳи оғир. Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзига умр тиласа бўларди. Азизлар, бундай гап-сўзларга эътибор берманг. Худога шукр, соғ-саломатман. Аллоҳ бундай инсонларга ўзи жазо берсин, яхшиси, инсоф берсин».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Сардор Раҳимхон Telegram’да унинг ўлими ҳақида хабар тарқатганларга инсоф тилади