Лондонда нуфузли BAFTA-2023 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Голливуд актрисаси Кейт Уинслет ва унинг қизи ҳам иштирок этди.
Кейт Уинслет 1997 йилда “Титаник” фильмининг катта экранга чиқиши билан дунё миқёсида шуҳрат қозонди. Роуз роли учун актриса иккинчи марта “Оскар”га номзод бўлди, бироқ бу охиргиси эмасди. У иштирокидаги ҳар бир лойиҳада ўзига хос актёрлик истеъдодини намоён этди. Танқидчилар унинг драмалар, комедиялар, Голливуд фильмлари ва мини-сериаллардаги ролларини эътироф этди.
Яқинда Кейт Уинслет HBO телеканалининг “Исстаунлик Мейр” фильмидаги бош роли учун “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди. Актриса 2022 йилнинг декабрь ойида “Аватар” фильмининг давомида суратга тушиб, экранларда пайдо бўлди. У тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтган BAFTA телевизион мукофотининг бирданига иккита номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Кейт бир вақтнинг ўзида иккита: “Йилнинг энг яхши актрисаси” ва “Мен мавжудман: Рут” фильмининг продюсери сифатида статуэткага эга бўлди. Лойиҳада Кейт Уинслет қизи Мия Триплторн билан бирга рол ўйнаган. У онасига муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирда ҳамроҳлик қилди.
Мукофотга сазовор бўлган актриса кучли ҳиссий ўзгаришларга дуч келган турли аёллар ҳақида ҳикоя қилувчи “Мен мавжудман” Британия антологияси сериалининг учинчи мавсумида иштирок этди. Натижада “Мен Рутман” юлдузи иштирокидаги эпизод лойиҳанинг тўлиқ метражли қисмига айланди ва Кейт ва Мия ижтимоий тармоқларга қарам бўлган ғамхўр она ва қиз ўртасидаги можаро ҳақида ҳикоя қилувчи лойиҳада суратга тушди.
Она ва қиз нафис қора либосларда қизил гиламда суратга тушди. Тадбирда 47 ёшли Кейт Уинслет ассиметрик бўйинбоғли классик тор қора кўйлакни танлаган бўлса, 22 ёшли Мия комбинезонда кўриниш берди. Актриса ва унинг қизи паст пошнали, учли оёқ кийимларни танлади, образни зираклар билан тўлдиришди.
Мия йилдан йилга машҳур ота-онасига ўхшаб бормоқда. Актриса қизи билан қандай муносабатда эканини мухлисларига намойиш этади. Мукофотнинг тақдирлаш маросимида саҳнадан ўзининг исмини эшитган Кейт ўзини тута олмасдан, йиғлаб юборди. Мия ҳам ҳис-туйғуларга чидаб тура олмади.
Маълумот ўрнида, Мия Триплетон актрисанинг биринчи турмушидан бўлган қизи. Актриса 1998 йилда британиялик кинорежиссёр Жим Триплтон билан турмуш қурган. Жуфтлик 2001 йилда ажрашган. Актрисанинг иккинчи турмуш ўртоғи ҳам режиссёр эди. Кейт 2003 йилнинг баҳорида Сем Мендес билан оила қурди. Декабрь ойида актрисанинг иккинчи фарзанди — ўғли Алфи Уинслет Мендес дунёга келди. Актриса орадан етти йил ўтиб бу турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашди.
2011 йилдан буён актрисанинг шахсий ҳаёт масаласида ҳам, карьерасида ҳам омади юришмоқда. Нед Рокнролл унинг содиқ дўсти ва яқин инсонига айланди. 2013 йилнинг декабрь ойида жуфтликнинг ўғли Беар Блейз Уинслет туғилди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг