
Сўнгги вақтларда мухлисларини соғинтириб қўйган қизиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни канда қилмайди, деб ёзади "Qalampir" нашри. Instagram’да доимий равишда интернетдагилар билан мулоқот қилиб келадиган Асомов айни дамда АҚШда сафарда. Ҳар куни АҚШ саёҳатидан суратларни тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаб бораётган Обид Асомов Сан-Францискога учиш вақтида авиакомпания хизматидан кўнгли тўлмаганини айтиб, Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакопманиясининг қадри ўтганини маълум қилди. У Сан-Францисконинг баландликдан кўринишини суратга олиб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
“Сан-Францисконинг осмондан кўриниши. Олти соат деганда учиб келдик. Америкада бир тишлам нон ҳам бермади осмонда. Оқват пулли экан! Мен ҳам бопладим, уларга зарар бўлсин деб бир доллар ҳам ишлатмадим. Сув, шарбатлари текин экан, стюардессани роса югуртирдим. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг қадри ўтди”, деб ёзади Асомов.
Асомов АҚШ саҳётида ёлғиз эмас, “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ҳам унга ҳамроҳлик қиляпти. Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам АҚШга жўнаб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар