Эд Ширан Флорида штатида жойлашган мактабда бўлиб ўтган репетиция жараёнларида иштирок этди. Хонанда Миддлтон ўрта мактаби ўқувчилари учун кичик концерт уюштирди, шунингдек, уларга гитара ва концертига чипта совға қилди.
Ижтимоий тармоқларда Шираннинг мактабга боргани акс этган видео тарқалди. Ўрта мактаб ўқувчилари унинг қўшиқларидан бирини ўрганаётган пайтда мусиқачи гитара билан синфга кириб келган. Ўқувчилар машғулотларга шунчалик иштиёқ билан киришиб кетганки, хонандага унча эътибор бермаган.
“Мен нима бўлаётгани ҳақида кўп ўйлай олмадим, чунки биз чалинаётган қўшиққа эътибор қаратишимиз керак эди. Бироқ тугатганимиздан сўнг ‘Бу — Эд Ширан’, деди ўқувчилардан бири”, — дейди хонанда.
Эд дирижёрнинг ўрнини эгаллаган, ўқувчилар билан саломлашган ва улар учун бир нечта қўшиқ куйлаш учун келганини айтди. Шунингдек, у мактаб ўқувчиларига совға сифатида бир нечта гитара ва концертига чипталар олиб келганини ҳам таъкидлаган. “Эртага стадионда концерт бераман, менда барчангиз учун чипталар бор”, — деган Эд.
Шундан сўнг Ширан Perfect қўшиғини ижро этган. Ўқувчилар хонандадан дастхат олган ва унинг ўзи ҳам ҳамма билан суратга тушган. Шунингдек, Эд бир нечта ўқувчилар билан Photograph номли хит таронасини ижро этган.
Эд Ширан Тhinking Out Loud қўшиғи учун муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритганидан кўп ўтмай мактабга борди. Суд санъаткор ўз композициясини яратишда Марвин Геянинг Let’s Get In On қўшиғининг оҳангидан фойдаланмаган, деб қарор қилди.
Эд Ширан, Мактаб, Ўқувчилар, Гитара, Концерт «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг