date
views 11 503

Аваз Охун Обид Асомовнинг танқидига нима деб жавоб қайтарди?

Аваз Охун Обид Асомовнинг танқидига нима деб жавоб қайтарди?

Обид Асомов shok.uz веб саҳифаси журналистига берган интервьюсида Аваз Охуннинг ҳазилларига умуман кулмаганини маълум қилган эди. Таниқли сўз устасининг гапларига қизиқчи Аваз Охун қандай муносабат билдиришига қизиқиб санъаткор билан боғландик.

Аваз Охун Асомовнинг фикрларига қуйидагича жавоб қайтарди, “Биласизми сўз усталарини, яъни ҳамкасбларимни кулдириш қийин. Чунки улар латифаларимизни эшитиб камчилик ва ютуқларни таҳлил қилади.

Мазза қилиб кулиш учун концертга сўз устаси “мутахассис” бўлиб эмас, томошабин бўлиб тушиш керак. Шунда одам дам олиб мазза қилиб кулади. Биз ҳам репетиция жараёнида унча-мунча ҳазилларимизга кулмаймиз. Санаъткор ҳамкасбининг гапларига кулмаса-да, юзига номига бўлсада табассум югирмасада шу ерини боплабди, топиб гапирибди дея тан бериши мумкин.

Умуман олганда тан оламан сўз усталарини кулдириш осон эмас. Мана мен яқинда “Ҳандалак”чиларнинг концертига томошабин сифатида тушдим ва яхши маданий ҳордиқ чиқардим, юракдан яйраб кулдим.”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аваз Охун Обид Асомовнинг танқидига нима деб жавоб қайтарди?