Арнольд Шварценеггер кинони тарк этган ҳамкасби Брюс Уиллисни “буюк киноюлдуз” деб атади
Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер Cинема Бленд порталига берган интервьюсида ҳамкасби Брюс Уиллиснинг ҳолати ҳақида гапирди.
Ўтган йили Брюсда аста-секинлик билан деменцияга айланиб кетаётган афазия хасталиги аниқланган эди. Шварценеггернинг айтишича, дунё киноихлосмандлари Брюсни “катта киноюлдуз” сифатида эслаб қолади.
“Фикримча, у буюк актёр. У узоқ йиллар давомида ёрқин юлдузлик даврини бошдан кечирди. Уни ҳар доим катта киноюлдуз ва меҳрибон инсон сифатида эслаб қолишади. Соғлиғи туфайли кинодан четлашишга тўғри келганини тушунаман. Бироқ, биз актёрлар умуман олганда ҳеч қачон пенсияга чиқмаймиз. Жангари фильм қаҳрамонлари бир оз тин олиб, кейинги отишмага тайёргарлик кўришади, холос”, — дейди Арнольд Шварценеггер.
Шварценеггер ва Уиллис 1990 йилларда танишиб, “Чегарасиз” фильмида биргаликда суратга тушган.