Машҳур ҳинд актрисаси Аишвария Рай 2023 йилда 50 ёшга тўлади. Ҳиндистон фахри бўлган актриса она бўлгач, кутилмаганда қаттиқ танқидларга дуч келди. Бироқ у қийинчиликларни жасорат билан енгди ва ўзлигига содиқ қолди.
Аишвария коллежда ўқиб юрганидаёқ моделлик билан шуғулланишни бошлаган. 1994 йилда у “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритган. Албатта, бундай харизматик соҳибжамол кино ижодкорларнинг эътиборидан четда қолмайди. Актриса тезда ҳинд, кейин эса Ғарб киносини забт этади. Узоқ вақт давомида ОАВ ҳатто Райни дунёдаги энг гўзал аёл деб атаган.
2006 йилда Аишвария машҳур ҳинд актёри Абҳишек Баччан билан бир фильмда иштирок этади. Картина сабаб улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлади ва 2007 йилда севишганлар турмуш қуришади.
2010 йилда юлдуз тўсатдан кинодаги карьерасини якунлашга қарор қилади ва 5 йиллик таътил олади. 2011 йил бошида бундай қарорнинг сабаби маълум бўлди — жуфтлик фарзанд кутаётганди. Ўшанда Аишвария 38 ёшда эди.
Бундай вазиятда кўплаб аёллар кесарча кесиш амалиётини афзал кўришади, аммо актриса фарзандини табиий йўл билан дунёга келтиришни танлайди ва ҳатто наркоз олишдан ҳам бош тортади. Қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, бу Райнинг принципиал қарори бўлган.
16 ноябрь куни гўзал Аарадҳя туғилади. Собиқ “Дунё гўзали”нинг қизи туғилганидан 5 ой ўтиб тушган суратлари ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлади. Мухлисларига уларнинг кумири соҳибжамол қўғирчоқ эмас, балки туғуруқдан кейин эндигина ўзига келган оддий аёл эканлиги янгилик бўлади.
Албатта, одамларнинг вазнига қараб муомала қилиш жирканч эканини айтиб, актрисани ҳимоя қилганлар ҳам бўлган. Улар орасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам, машҳур дизайнерлар ҳам бор эди.
Омманинг бу даражадаги нафратига чидаш осон эмасди. Бироқ Аишвария ҳар доим ўз қоидалари билан яшаши ва стереотипларга эътибор бермаслиги билан танилган. Эҳтимол, унинг принципларга содиқлиги ва дунёга ижобий нуқтаи назари унга бемаъни таъна-дашномлардан омон қолишга ва оналикдан тўлиқ завқланишга ёрдам бергандир.
Жамиятнинг унга бўлган муносабатидан тушкунликка тушдими ёки йўқми, деган саволга актриса ишонч билан шундай жавоб беради:
“Мен она бўлганимда, бу дунёдаги энг ажойиб туйғу эди. Ҳа, гормонал ўзгаришлар юз берди, аммо булар арзимас нарсалар. Бунинг учун ўзимни айбламадим, ҳаётдан завқ олдим ва Аарадҳянинг дунёга келганидан хурсанд бўлдим. Ҳеч ким менга қандай бўлишим ва нима қилишим кераклигини ўргатолмайди”.
Мухлислар ёки продюсерларни хурсанд қилишга шошмасдан Рай ўзининг гўзал қиёфаси ва нафислигини аста-секин тиклагандан кейингина кинога қайтди. Бунинг учун унга 4 йил керак бўлди.
2023 йилда ҳар йили ўтказиладиган Канн кинофестивалида ҳинд актрисаси Sophie Couture либосидаги ажойиб кўриниши билан барчани ҳайратда қолдирди. Худди шу тадбирда у озиш ёки семириш туфайли бошқаларни ва ўзингизни муҳокама қилишни тўхтатиш ҳақида қисқача интервью берди.
“Бошқаларни шахсий танлови учун муҳокама қилманг. Бу эркин дунё: ўзингиз учун яшанг ва бошқаларнинг яшашига ҳам халал берманг. Менимча, одамлар ўзларининг ишончсизлиги туфайли бошқаларни танқид қилишга мойил бўлади. Агар қоматингиз қандай бўлса ҳам ундан мамнун бўлсангиз, вақтингизни бошқалар ҳаётини муҳокама қилиш учун сарфламайсиз. Ҳаммаси жуда оддий”.«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг