
Жастин Бибер ва Егор Криднинг собиқ қаллиғи, 26 ёшли молдавиялик модель Ксения Дели ўзининг тўйида тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали намойиш этди, деб ёзади Qalampir.uz нашри. У 62 ёшли мисрлик миллиардер Осаму Фати Рабаҳ ал-Шарифга турмушга чиқди. Ал-Шариф “Amiral” гуруҳининг президенти ҳисобланади.
Тўй маросими Грециянинг Санторини оролида бўлиб ўтди. Маълумотларга қараганда, маросим учун бир миллион евродан ортиқ харажат қилинган.

Хабарда ёзилишича, Ксения мисрлик миллардер билан 2015 йилда учрашиш бошлаган. Уларнинг тўйига 150 нафар меҳмон ташриф буюрган.

Ксения бир йил олдин Жастин Бибернинг “What do you mean?” қўшиғига ишланган видеоклипда суратга тушган. Уларнинг учрашиб юрганига кўп киши гувоҳ бўлган.

Бундан ташқари, Россиялик хонанда Егор Крид ҳам ўтган йили Ксения Дели билан тушган расмларини Instagram ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, у билан учрашиб юргани ҳақида айтиб ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар