
"Биз сўнгги, ҳайрлашув концерт турига отланяпмиз. Мен бу гуруҳни яхши кўраман, чиндан яхши кўраман. Асл таркиби билан фақатгина икки гуруҳ қолган. Булар - биз ва "Роллинг Стоунз" (The Rolling Stones) гуруҳи. Мен бундан чексиз фаҳрланиш туйғусини хис этаман", - дея фикр билдиради берган интервьюсида, Aerosmith яккахони Стивен Тайлер.
Американинг машҳур рокгуруҳи ҳисобланган Aerosmith 1970 йилда ташкил топган. 46 йиллик ижод даври мобайнида гуруҳ раҳбари ва яккахони Стивен Тайлер бўлиб келди. Гуруҳ томонидан кўплаб хит қўшиқлар яратилди. "Armageddon" фильмига айтилган "I Don't Want to Miss a Thing" ва "Crazy" қўшиқларини эслашнинг ўзи кифоя.
· 1998 г. Фаолияти давомида улар 150 миллион диск сотилишига муваффақ бўлишди. Улар тўрт марта "Грэмми" (Grammy) мусиқий мукофотига сазовор деб топилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар