Голливуд актёри Том Круз мухлисларининг жасорати билан ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди. Том Круз хавфли трюкларни ўзи бажарадиган актёрлардан бири ҳисобланади. У вертолётдан, мотоциклда тоғ трамплинидан сакрайди, бундан ташқари кўплаб трюкларни каскадёрларнинг ёрдамисиз амалга оширади. Крузнинг кейинги мақсади — янги фильмини суратга олиш учун космосга учиш.
Тўғри, актёр бу борада биринчи бўлишга кечикди. Ҳозирда “Қўнғироқ” фильмини суратга олиш жараёнида иштирок этаётган россиялик актёрлар космосни забт этди. Круз ҳамкасбларининг ишидан илҳомланиб, уларнинг тажрибасини такрорлашга қарор қилган бўлиши ҳам мумкин.
Янги лойиҳа режалаштириш босқичида. Ҳозирча унинг номи ва суратга олиш санаси эълон қилинмаган. Фақатгина лойиҳа режиссёрининг исми маълум қилинди — Дуг Лиман фильмни суратга олиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Universal кинокомпанияси вакиллари фикр билдирди.
“Бу режа. Мен ва Том ажойиб лойиҳани ишлаб чиқмоқдамиз: космик станцияга ракета олиб бориш ва у ерда фильм суратга олиш”, — дейди компания вакилларидан бири.
Космосда суратга олиниши режалаштирилаётган фильм ҳақидаги илк миш-мишлар ўтган йилнинг кузида пайдо бўлган эди. Бу ажабланарли ҳолат эмас, чунки бундай хавфли ҳаракатга тайёргарлик кўп вақтни талаб қилади. Профессионал бўлмаган астронавтлар Ердаги барча синовлардан ўтишлари ва вазнсизликка тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишлари учун бир неча йил керак бўлади.
“Биз бунинг устида фаол ишлаяпмиз, нима бўлишини кўрамиз”, —деб фильмнинг суратга олинишини тасдиқлаган Том.
Ушбу кадрдаги трюкларга Том Круз узоқ вақт давомида тайёрланган. Масалан, актёр “Уддалаб бўлмас топшириқ” лойиҳасидаги мототциклда сакраш билан боғлиқ хавфли трюкни амалга ошириш учун бир йилдан кўпроқ вақт давомида машқ қилган.
“Биз ҳеч қачон бундан хавфли саҳна бўлмаган. Норвегияда тюк суратга олмоқчимиз. Бу мототцикл билан қоядан сакраш бўлади”, — деган актёр 2020 йилда берган интервьюсида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг