17:35 / 18.07.2023
90

“Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильми жаҳон прокатида 235 миллион доллар тўплади

Фото: “Яндекс.ру”

“Уддалаб бўлмас топшириқ” кинокартинасининг еттинчи қисми бутун дунё бўйлаб бир ҳафтада 235 миллион доллар ишлаб топди.

Том Круз иштирокидаги жанговар фильм Шимолий Америкада 80 миллион доллар ва халқаро миқёсда 155 миллион доллар даромад тўплади. Фильмнинг бюджети маркетингни ҳисобга олмаганда 300 миллион долларни ташкил этди. Кинокартина аслида 2021 йилда чиқарилиши керак эди, бироқ COVID-19 чекловлари туфайли лойиҳани суратга олиш жараёнлари кечиктирилди.

Шунингдек, фильмда Том Круздан ташқари Хейли Этвелл, Ребекка Фергюсон, Пом Клементеф, Винг Реймз, Саймон Пегг, Ванесса Кирби ва бошқа машҳур актёрлар рол ўйнаган. Фильмнинг режиссёри ва сценарий муаллифи “Оскар” мукофоти совриндори — Кристофер Маккуарри (“Шубҳали шахслар” фильмини суратга олган).

Шу билан бирга, Disney’нинг иккита лойиҳаси — “Индиана Жонс ва тақдир ғилдираги”, Pixar студиясининг “Элементал” мултфильми бу ҳафтада 300 миллион доллардан ортиқ даромад тўплади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильми жаҳон прокатида 235 миллион доллар тўплади