date
views 12 224

Озарбайжонда тезликни оширган Жасур Умиров атрофдагиларни хавотирга солди

Озарбайжонда тезликни оширган Жасур Умиров атрофдагиларни хавотирга солди

Айни вақтда Озарбайжонда бўлган хонанда Жасур Умиров Instagram’даги саҳифасида ўзи Maserati автомобилини бошқариб кетаётган тасвирланган видеони эълон қилди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар берди.

Видеода Жасур Умиров ва дўстлари автомобилда кетаётгани, бир вақт хонанда тезликни кескин оширгани ва шундан сўнг ёнидаги ҳамроҳи тезликни пасайтиришни илтимос қилганини кўриш мумкин, деб ёзади “Дарё” нашри.

Аввалроқ хонанданинг Instagram саҳифасида унинг давлат рақами Озарбайжонники бўлган Chevrolet Camaro автомобили устида ўтириб тушган сурати эълон қилинган эди.
[media=https://youtu.be/cBH3pNKXrb4]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озарбайжонда тезликни оширган Жасур Умиров атрофдагиларни хавотирга солди