Машҳур ёзувчи, актёр ёки қўшиқчиларнинг ҳикоялари кўп йиллар давомида муваффақиятсизликка учраганлиги, рад этилганлиги ва бошқаларнинг танқидий қарашлари билан тўла. Фақат чинакам кучли шахсларгина машаққатли йўлни енгиб ўтишга қодир ва уларга шубҳа қилганларнинг барчасига, юмшоқ қилиб айтганда, нотўғри эканликларини исботлай олади. Қолаверса, айрим ҳолларда нафақат яқинлар, балки ўз ота-оналари ҳам бугунги машҳур одамларнинг қанотларини кесишга ҳаракат қилган.
Квентин Тарантино
Машҳур режиссёр ва сценарийнавис болалигиданоқ адабий майдонда кучини синаб кўришни бошлади. Ва кўпинча бу уй вазифаси зарарига содир бўларди. Натижада Квентин онаси билан доимо жанжаллашиб турарди. Тарантино ҳеч қачон онасининг мактаб машғулотлари ҳақидаги ёмон фикрларини кечира олмаган. У келгусидаги гонорарининг бир фоизини ҳам унга бермасликка ваъда берган.
Женнифер Энистон
Дунёдаги энг кўп маош оладиган актрисалардан бири доимо онаси томонидан танқид қилинарди. Нэнси Доу фильмларда ҳам рол ўйнаган, аммо унинг фильмографияси юлдуз қизига қараганда анча камтар бўлиб чиқди ва у ҳеч қандай махсус мукофотларга эга эмас эди. Аммо Женнифер “Дўстлар” ситкоми, шунингдек, актёрлик учун бир қанча нуфузли мукофотлар, шу жумладан, “Эмми” ва “Олтин глобус” туфайли дунёга машҳур.
Стивен Спилберг
Режиссёр Стивен Жанубий Калифорния университетининг кино мактабига қабул қилинмаган. Сабаби арзимас мактабдаги ўртача кўрсаткич ва сертификатда паст баҳолар эди. Йигит таслим бўлмаган ва орзусини рўёбга чиқариш учун курашни давом эттирган.
Анжелина Жоли
Ҳозирда “Оскар” ва бир нечта “Олтин глобус” мукофотлари бўлган актриса мактабда масхаралашга дош беришга мажбур бўлган. Болалар уни нозиклиги, шунингдек, кўзойнак тақиб олгани учун масхара қилишарди. Бир оз вақт Анжелина фақат қора кийим кийишни бошлаган ва ҳатто дарсларини ҳам ташлаган.
Опра Уинфри
Кичкина Опранинг машҳур телебошловчи бўлишига ишонган ягона одам бувиси эди. У невараси ҳатто панжара устидаги қўғирчоқ ва қарғалардан қандай интервью олганини эслайди. Аммо бошқа одамлар камбағал оиладан бўлган, болалигида картошка қопидан тикилган либос кийган қиз ҳаётда ҳамма нарсага эриша олишига ишонмаган.
Виктория Бекхэм
Spice Girls’нинг машҳур қўшиқчиси ва моделери продюсерлар томонидан рад этилган. Улар қизларнинг ижодкорлиги жуда ўзига хослигини ва кенг жамоатчилик томонидан талаб қилинмаслигини ҳис қилган. Шунинг учун улар қизга болалар телевизион дастурларида иштирок этишни давом эттирса яхши бўларди, деган фикрни билдирган. Аммо ёш хонимлар ўзини танитишда давом этди ва натижада 1990 йилларнинг машҳур поп гуруҳларидан бирига айланди. Виктория Бекхэм ўшандаёқ ўзининг юлдузлик карьерасини бошлаган.
Элвис Пресли
Бўлажак рок-н-рол қироли ёшлигида Теннесси штатидаги вокал квартети танловида муваффақиятсизликка учради. Йигитга қўшиқ куйламасликни таклиф қилишди. Кейин Пресли Crown Electric компаниясига юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишга жойлашди, лекин вокалчи бўлиш умидини йўқотмади. Кейинги синовларда эса унга: “Юк машинасини ҳайдашда давом этинг, чунки қўшиқчи сифатида сиз тўлиқ нолсиз”, дейишган.
Леди Гага
Болалигидан ёш Стефани Жерманотта ўз тенгдошлари орасида ўзини ноқулай ҳис қиларди. 17 ёшида бўлажак Леди Гага Нью-Йорк университетининг мусиқа мактабига ўқишга кирди, лекин у ерда ҳам тенгдошлари билан муносабат ўрната олмади. Улар ҳатто Facebook’да “Стефани Жерманотта, сен ҳеч қачон муваффақият қозонмайсан” номли ҳақоратли ном билан гуруҳ тузди. Натижада 2-курсни ташлаб, мусиқий карьерасига эътибор қаратди.
Жессика Чезтейн
2000 йилларнинг ўрталарида актриса, асосан, телевизион лойиҳаларда кичик роллар билан кифояланди. Ҳаммасига сочларнинг ностандарт қизил ранги сабаб бўлганди. Аммо кейин Жессиканинг истеъдоди сезилди ва 2011 йилда унинг иштирокида 6 та фильм, шу жумладан, халқаро миқёсда эътироф этилган “Хизматкор” ва “Ҳаёт дарахти” чиқарилди. Энди актрисанинг кўплаб мукофотлари ва номинациялари бор, шу жумладан, “Оскар” ва “Олтин глобус” ҳам.
Арнольд Шварценеггер
Ёш Арнольд бодибилдинг карьерасини тугатиб, актёрлик билан шуғулланишга қарор қилганида қанча гапларни эшитмади дейсиз. Ҳамма унинг гавдаси ва ғалати аксенти борлигини айтди. Бўлажак актёр одамларнинг фикрини жиддий қабул қилмаган ва экранларда кўринишни маъқул кўрган.
Шакира
Ҳозирги “Грэмми” мукофоти совриндори болалигида мактаб хоридан қувилган. Синфдошлари бўлажак юлдузга: “Сен қўшиқ айтмайсан, эчкидек қичқирасан” дея масхара қилишган. Бироқ бу қизни безовта қилмади, мусиқий тажрибаларини муваффақиятли давом эттирди ва охир-оқибат дунёнинг энг таниқли қўшиқчиларидан бирига айланди.