date
views 10 329

Хонанда Жаҳонгир Отажонов октябрда 2016 йил ҳисобидан иккинчи концертини тақдим этади

Хонанда Жаҳонгир Отажонов октябрда 2016 йил ҳисобидан иккинчи концертини тақдим этади

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 28—29 октябрь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Куз гуллари» деб номланган жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда хонанда Инстагарам саҳифасидаги маълумотга асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Хонанданинг маъмури Шерзод Магрупов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, Жаҳонгир Отажоновнинг 2016 йил ҳисобидан иккинчи концерти унинг ўз жамоаси томонидан ташкил этилади.

«Жаҳонгир Отажоновнинг кўплаб мухлислари ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали яна концерт ташкил этиш таклифини берган эди. Жонли ижродаги навбатдаги концерт айнан шу талаб ва таклифлар асосида ўтказилади», — деди хонанданинг маъмури.

Маълумот учун, хонанда Жаҳонгир Отажонов шу йилнинг 3—5 июнь кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Иштибоҳ» деб номланган жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Жаҳонгир Отажонов октябрда 2016 йил ҳисобидан иккинчи концертини тақдим этади