09:49 / 28.10.2023
360

Ҳинд киносидаги энг кўп гонорар тўланадиган актрисалар

Ҳинд киносидаги энг кўп гонорар тўланадиган актрисалар

Ҳинд киноси истеъдодларга бой. Ҳар йили юзлаб фильмлар суратга олинади, уларда ўнлаб энг машҳур актёрлар иштирок этса, яна айримларига танилиш учун имконият туғилади. Болливуднинг гўзал юлдузлари фильмлардаги роли учун қанча гонорар олади? Марҳамат, улар билан танишиб чиқинг.

8-ўрин: Сонам Капур

Фото: Instagram
 

Сонам Капурнинг “Севги ҳикояларини ёмон кўраман” фильмидаги иштироки барчага таниш. Актриса энг талабгор 8 та актрисанинг охирги поғонасидан жой олди, муҳими, у ушбу рўйхатда мавжуд. Сонам битта фильм учун 1 363 000 доллар гонорар олади.

7-ўрин: Алия Бхатт

Фото: Instagram
 

Болливуднинг энг ёш актрисаларидан бири бўлишига қарамай, унинг натижаси бугунги кун учун жуда яхши. Актриса 7 йил давомида 12 та фильмда рол ижро этиб, машҳурликка эришди. Машҳурлик чўққисига йўл олган актрисанинг бир фильмдаги иштироки учун 1 432 000 доллар пул тўланади.

6-ўрин: Анушка Шарма

Фото: Instagram
 

“Тангри яратган жуфтлик”, “Токи ҳаёт эканман”, “Пикей” каби фильмлардан сўнг ўзининг истеъдоди туфайли энг машҳур актрисалар қаторидан жой олган Анушка Шарма ҳозирча 6-ўринни эгаллаб турибди. У ўзининг маҳорати билан, албатта, 1-ўринга эришиши шубҳасиз. Айни дамда унинг битта фильмдан оладиган гонорари 1 500 000 долларни ташкил этади.

5-ўрин: Карина Капур

Фото: Instagram
 

Санъаткорлар оиласининг вакили Карина Капур бир неча йиллардан бери кўплаб фильмларда иштирок этиб келмоқда. Ҳатто у оиласи ва фарзанди билан ҳам суратга олиш ишларини тўхтатгани йўқ. Актрисанинг мухлислари у иштирок этган фильмларни йиллар ўтса-да, томоша қилишдан чарчамайди. Актриса бир неча йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар бир фильмдаги ижросини 1 568 000 долларга баҳолади.

4-ўрин: Катрина Каиф

Фото: Instagram
 

Аксарият томошабинлар Катринанинг актрисаликдан кўра раққосалик қобилияти кучлироқ деб билади. Аммо унинг фильмдаги ижросини юқори баҳолайдиган мухлислари талайгина. Латофатли актриса гонорар бўйича рўйхатнинг тўртинчи ўрнини 1 637 000 доллар билан эгаллаб турибди.

3-ўрин: Айшвария Рай

Фото: Instagram
 

“Дунё гўзали” Болливуднинг энг кўп гонорар оладиган актрисалар учталигига кирди. Актрисанинг биргина фильм учун олаётган гонорари 1773 000 долларни ташкил этмоқда.

2-ўрин: Приянка Чопра

Фото: Instagram
 

Сўнгги йилларда гўзал актриса Голливудда ҳам кўриниш бермоқда. Чиндан ҳам у Болливудда машҳурликка эришиб бўлган. Гарчи охирги дамларда фильмларда камнамо бўлса-да, актрисанинг даромади юқорилигича сақланиб қолди. Ҳар бир картинадаги даромади 1 774 000 долларга тўғри келади.

1-ўрин: Дипика Падуконе

Фото: Instagram
 

Актриса ёш бўлишига қарамай, турли хил фильмлардаги иштироки туфайли рўйхатнинг биринчи ўрнини эгаллади. Чиндан ҳам у ўз ўрнига муносиб. Унинг гонорари 1 909 000 долларни ташкил этади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳинд киносидаги энг кўп гонорар тўланадиган актрисалар