
Бугун, 1 август куни таниқли хонанда ва актриса Дилфуза Исмоилова ҳаётидаги қувончли воқеа ҳақида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри. Исмоилованинг маълум қилишича, у яна бир бор бувилик бахтига муяссар бўлган.
“Яратганга шукур, яна набирали бўлдим. Қиз! Умри билан, ризқи билан берган бўлсин”, деб ёзади Исмоилова.
Хонанданинг “Qalampir.uz” мухбирига маълум қилишича, у учинчи бор буви бўлган. Бундан аввал, хонанданинг катта ўғли Сардор ва қизи ҳам ўғилли бўлишган эди. Кенжа ўғли Сарвар эса қиз фарзанд кўрган. Чақалоққа Фарангиз деб исм қўйилди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Дилфуза Исмоиловани яна бир бор набирали бўлгани билан муборакбод этамиз. Айни дамда бувилик гаштини сураётган хонанданинг келгусидаги ижоди ҳам шунга яраша бўлади, деб умид қиламиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар