10:50 / 19.11.2023
790

Дилшодбек Каттабеков рафиқаси билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

Дилшодбек Каттабеков рафиқаси билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

Таниқли актёр Дилшодбек Каттабеков “Омон-мон” кўрсатувига берган интервьюсида рафиқаси билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.
 
“Ўзбек шоу-бизнесида уйланмаган мен қолгандим. Шунинг учун ҳамкасблар, устозлар 4-5 йилдан бери қачон уйланасан, деб сўрашаётган эди. Шу йилга насиб қилган экан. Бизда кўпчиликда бўлганидек севги тарихи бўлмади. Онам ва холаларим анчадан бери менга қиз излашарди. Йиллар давомида роса кўп учрашувга чиқавериб, тажрибам ошиб қолди. Ёш ўтаверганидан кейин инжиқ, одам танлайдиган бўлиб қоларкансиз. Август ойида холам қўшнисининг қизи билан учрашиб кўришни тавсия қилди. Бориб, қиз билан кўришиб, 10 дақиқача гаплашиб ўтириб, бир-биримизга маъқул бўлдик. Шундай қилиб тўйимиз бўлиб кетди”, — дейди актёр.

Дилшодбек Каттабеков охирги пайтларда фильм ва сериалларда суратга тушмаётгани сабаби ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Фильм ва сериалларда анча бўлди, суратга тушмаяпман. Охирги роль ижро этган фильмим “Маҳаллада дув-дув гап 2” бўлди. Ҳозир ҳам таклифлар бўляпи. Уйда ҳам 2-3 та сценарий турибди. Лекин ҳозир аввалгидек яхши лойиҳалар йўқ. “Кичкина табиб”, “Муҳаббат синовлари” га ўхшаган сценарийлар йўқ. Шунинг учун экранларда кўринмай турибман. Бундан ташқари шахсий ҳаётимга вақт ажратганим учун санъатдан бир оз узилиб қолдим”, — дейди Дилшодбек.

У шунингдек, ўзини элга танитган кинофильм — “Кичкина табиб” га қандай танлаб олингани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

— “Кичкина табиб” фильмига 100 нафар бола кастинг топширган. Ота-онамга “Бир олиб бориб кўринглар, зора ўтиб кетса”, дейишгани учун мени ҳам синовга олиб боришган. 50 дан 20 та, 20 тадан 10 та, 10 тадан 5 та бола қолиб, охирида мени танлаб олишган. Ҳар куни бизга ҳар хил сўзларни беришарди. Уйга бориб ҳар куни ойнанинг олдида туриб, сўзларни ёдлаб, ҳолатга кириб ўйнаб берардик. Ҳозир эса бу жараёнлар осон бўлиб қолди. Актёрга суфлёрлар ёрдам беради. У пайтда эса фильмлар кинотасмага суратга олинарди. Ҳозирда эса компьютерда “Delete” тугмаси босиб, керакмас кадр ўчириб юборилади. У пайтда бунақа имконият бўлмагани учун актёрлар сўзларини ёд олиб, битта дублда ҳолатни чиқариб беришга уринишарди, — дейди актёр.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Маданият » Дилшодбек Каттабеков рафиқаси билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди