12:05 / 26.11.2023
196

Қозоғистонлик каскадёрлар «Наполеон» фильмида суратга тушди

Қозоғистонлик каскадёрлар «Наполеон» фильмида суратга тушди

Якунланаётган ҳафтада кинотеатрларда афсонавий режиссёр Ридли Скоттнинг «Наполеон» фильми намойиши бошланди. Кинокартинани тасвирга олишда Қозоғистоннинг «Nomad Stunts» каскадёрлари ҳам иштирок этган.

Қозоғистонлик каскадёрлар
Фото: Nomad Stunts/Facebook

«Nomad Stunts» раҳбари Жандарбек Кунғожиновнинг айтишича, уларни ушбу лойиҳага каскадёр Ник Пауэл тавсия қилган.

Қозоғистонлик каскадёрлар
Фото: Nomad Stunts/Facebook

Пауэл қозоғистонлик йигитлар билан Ҳиндистонда тасвирга олинган фильмда бирга ишлаган.

Қозоғистонлик каскадёрлар
Фото: Nomad Stunts/Facebook

«Nomad Stunts» каскадёрларидан бири Мурат Елкенов «Наполеон» фильмида актёр сифатида ҳам қатнашган бўлиб, уни ролга Ридли Скоттнинг ўзи танлаб олган. Қозоғистонликлар фильмда аскарлар ролини ижро этган.

Фото: France24

Фильмда бош ролларни Ҳоакин Феникс ҳамда Ванесса Кирби ижро этган. Кинокартина бюджети: 130–200 млн долларни ташкил этади. Буюртмачилар: «Columbia Pictures», «Apple Studios» ва «Scott Free Productions».

«Наполеон» — эпик тарихий фильм, режиссёр ва продюсер: Ридли Скотт. Сценарий муаллифи: Дэвид Скарпа. Кинокартинада Наполеон Бонапартнинг ҳокимият тепасига келиши ва унинг рафиқаси Жозефина билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қозоғистонлик каскадёрлар «Наполеон» фильмида суратга тушди