Фото: “Фильм.ру”
 

Режиссёр Жеймс Кемерон “Аватар” фильмининг 3-қисми қачон экранга чиқиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, фильмни суратга олиш жараёни аллақачон якунланган, бироқ яқин орада экранга чиқмайди.

Бизни техник ишлар учун машаққатли икки йил кутиб турибди, шунинг учун премьерани 2025 йилнинг Рождествосига режалаштиряпмиз”, — дейди Кемерон Янги Зеландиядаги конференцияда.

Аввалроқ режиссёр фильмнинг учинчи қисмида томошабинлар Пандора сайёрасида яшовчи янги қабилани кўришини айтган эди. Картинанинг тўртинчи ва бешинчи қисмининг намойиши 2029—2031 йилларга режалаштирилган.

Маълумот учун, “Аватар” фильми 2009 йилда экран юзини кўриб, тарихдаги энг кўп (2,923 миллиард доллар) даромад олиб келган фильм бўлиб турибди. Картинанинг иккинчи қисми — “Сув йўли”нинг премьераси 2022 йилда бўлиб, фильм кассасига 2,32 миллиард доллар даромад олиб келди.